Бош саҳифа / Жамият / Дори-дармонлар ўн фоиз устама билан сотилади

Дори-дармонлар ўн фоиз устама билан сотилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан ташкилотимизда сезиларли ишлар бажарилмоқда.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 334-сонли қарори асосида аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашни яхшилаш мақсадида ижтимоий дорихона фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом ишлаб чиқилди. Низомда ижтимоий дорихоналарни жойлаштириш тартиби, уларнинг вазифалари, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ижтимоий дорихонани ташкил этиш тартиблари белгилаб олинди.

Ушбу тартибга кўра, “Ижтимоий дорихона”ларни хизмат кўрсатиш радиуси аҳоли сонидан келиб чиқиб, шаҳар жойларда 2-3 километр, қишлоқ ҳудудларида 5-10 километрдан кўп бўлмаган масофада жойлаштириш тавсия қилинди.

Ижтимоий дорихоналарни вилоят ва туман марказларида, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, қишлоқ оилавий поликлиникаларида, қишлоқ врачлик пунктларида жойлаштириш белгиланган. Ҳозирда “Сурхон Дори-дармон” масъулияти чекланган жамияти тизимида 200 та ижтимоий дорихона ва 10 та махсус жиҳозланган “Дамас” автотранспорти негизида кўчма ижтимоий дорихона ташкил этилган. Шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларининг 11 тасида, 94 та қишлоқ оилавий поликлиникасининг 78 тасида, 34 та қишлоқ врачлик пунктининг 16 тасида ижтимоий дорихона ташкил этилди. Қолганларида ҳам ижтимоий дорихона очиш 2018 йил иш режасига киритилган. Ҳозирча ижтимоий дорихона мавжуд бўлмаган ҚВП ва ҚОПларда манзилли режа асосида махсус жиҳозланган “Дамас” автотранспорти негизида кўчма ижтимоий дорихона хизмат кўрсатмоқда.

“Ижтимоий дорихона”ларнинг асосий вазифаларидан бири имтиёзга эга айрим тоифадаги шахсларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган имтиёзли рецепт асосида бериладиган дори-дармонлар билан таъминлашдан иборат. Жорий йилнинг ўтган олти ойи мобайнида имтиёзга эга беморлар 380 миллион сўмлик дори-дармон воситалари билан таъминланди.

Давлат ва хусусий шериклик асосида ижтимоий дорихоналарни ташкил этишда давлат томонидан шерик — Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосий талаблари бўйича дори воситалари ва тиббий буюмларининг улгуржи, чакана реализациясини амалга ошириш ҳамда гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни сақлаш ва бериш учун лицензияси мавжудлиги эътиборга олинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Ижтимоий аҳамиятга эга касалликларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 2018 йил 24 июлдаги 485-сонли буйруғида соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш профилактика муассасалари ва ижтимоий дорихоналар учун ижтимоий аҳамиятга эга касалликларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланган. Рўйхатда қайд этилган 133 тур дори воситалари ва тиббий буюмлардан 27 тури ижтимоий дорихоналарда сотилиши қатъиян маън қилинган. Бу дорилар даволаш профилактика муассасалари орқали беморларга берилади. 44 тур дорилар эса аҳолининг эҳтиёжига қараб дорихоналар орқали сотилади. Қолган ижтимоий касалликларни даволашда қўлланиладиган 62 тур дорилар ижтимоий дорихоналарда сотувда бўлиши белгиланган.

Ижтимоий дорилар ва тиббий буюмларга савдо устамаларни белгилаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги 5460-сонли фармонига биноан ижтимоий дорихоналар томонидан ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларни сотиш, уларнинг сотиб олиш қиймати ёки улгуржи нархига 10 фоиз чекланган савдо устамаси қўлланилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.

Низом ШАРИПОВ,
вилоят “Сурхон Дори-дармон”
МЧЖ раҳбари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE