Бош саҳифа / Жамият / Дори-дармон ўзимизда етиштирилса…

Дори-дармон ўзимизда етиштирилса…

Бойсуннинг мусаффо ҳавоси ва сўлим табиати доимо кишиларни ўзига ром этиб келган. Туманнинг қайси гўшасида бўлманг, унинг бетакрор манзаралари кўнглингизни ўстиради. Президентимиз фармонига кўра, “Бойсунфарм” эркин иқтисодий зонаси бежизга ташкил этилмади.

Чунки туман экологияси соф, тоза ва доривор гиёҳларга бой маскан ҳисобланади. Тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ишлар воҳанинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, янги иш ўринларини яратиш, шу билан бирга халқ саломатлигини янада ишончли муҳофаза қилишга хизмат қилаётир.

— Айни вақтда “Бойсун фарм” эркин иқтисодий зонасида саноат плантацияларини ташкил этиш, ўстириш учун тавсия этиладиган амаранта, арслонқуйруқ, ромашка, олабўта, каврак, валериана, наъматак, ширинмия илдизи каби доривор ўсимликларни етиштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилаяпти, — дейди “Бойсунфарм” эркин иқтисодий зонаси директори Муҳаммади Очилов. — Бундан ташқари, иссиқхоналар ҳам ташкил этилиб, уларда қанд касаллигини даволашда ишлатиладиган стевия ўсимлигини ўстириш йўлга қўйилган. Мазкур эркин иқтисодий зона учун 39 гектар ер ажратилган бўлиб, шундан 13 гектарида бино ва иншоотлар қуриладиган бўлса, қолган  26 гектарида саноат плантациялари барпо этиш кўзда тутилган.

Бу борадаги вазифаларнинг амалга оширилиши мамлакатимизда фармацевтика соҳасини ривожлантириш, дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, аҳолини ўзимизда ишлаб чиқарилган  юқори сифатли маҳаллий дори-дармон  маҳсулотлари билан таъминлаш имконини беради.

С. НОРМУРОДОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan