Бош саҳифа / Сиёсат / Долзарб вазифалар белгиланди

Долзарб вазифалар белгиланди

Вилоят ҳокимлиги кичик мажлислар залида вояга етмаганлар ишлари бўйича вилоят идоралараро комиссиясининг видеоселектори ўтказилди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят прокуратураси, вилоят ички ишлар ва мудофаа ишлари, миллий хавфсизлик бошқармалари раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишни вилоят ҳокими, вояга етмаганлар ишлари бўйича вилоят идоралараро комиссияси раиси Э. Турдимов бошқарди.

Йиғилишнинг кун тартибидаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари  ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаган ҳолда 11 йиллик  ўрта таълим тизимини жорий этиш тўғрисидаги топшириғининг ижроси ҳақида”ги масала юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи А. Эргашевнинг ҳисоботи тингланди. Шунингдек, “Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро ҳамда наркотик моддаларни назорат қилиш бўйича ҳудудий комиссияларнинг 6 ойлик фаолияти якунлари тўғрисида”ги масала муҳокама этилди.

Видеоселектор якунида тегишли ташкилотлар раҳбарларига муҳокама қилинган масалаларга доир топшириқлар берилди.

Р. РАҲИМОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 104,4 фоизга ўсган

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг йигирма учинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоятдан сайланган сенаторлар, Халқ …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan