Бош саҳифа / Жамият / Доимо қалбимиздасиз

Доимо қалбимиздасиз

Хотира ва қадр миллатимизга хос миллий ўзлигимиз, урф-одатларимизнинг ифодасидир. Юртимизда Хотира ва Қадрлаш куни нафақат ўтганлар руҳини шод этиш, балки кўпни кўрган кексаларимизга ҳурмат кўрсатиш намунаси ҳамдир.

Бу эса ёшларимизда аждодларимиз жасоратини қадрлаш, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқатлибўлишга ўргатади.

Яқинда вилоят ахборот ресурс марказида ижодкорлар Термиз шаҳридаги 6- ва 13-умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирокида “Сиз доим қалбимиздасиз” номли Хотира ва Қадрлаш кунига бағишлангантадбир бўлиб ўтди.

Унда 6-мактаб ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Назокат Аннақулова уруш йиллари воқеалари, оқибатларини ўқувчиларга гапириб берди. Фаол ўқувчилар Карима Худойназарова, Беҳруз Рўзибоев, Умид Ярашевларнинг шеър ва саҳна кўринишлари билан чиқишлари тадбирга ўзгача файз бағишлади.

Ҳайдар ТЎРАЕВ,
Ўзбекистон Журналистлар
ижодий уюшмаси аъзоси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE