Дипломлар топширилди

0
71

Термиз давлат университети академик лицейини муваффақиятли тамомлаган 494 нафар битирувчига дипломлар топширилди.

Тадбирда ТерДУ академик лицейи директори Ш. Саидаҳматов, ТерДУ ўқитувчиси Б. Иманов, халқ таълими фахрийси А. Хурсандов, ота-оналар, Термиз шаҳар “Саховат” маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари ва ўқитувчилар битирувчиларни қизғин қутлашди.

Дастлаб, республика фан олимпиадаси ва спорт мусобақалари ғолиблари ҳамда совриндорлари бўлган иқтидорли ва фаол ўқувчиларга имтиёзли дипломлар топширилди. Эслатиб ўтиш керакки, битирувчилардан Фарангиз Обидова рус тили ва адабиёти фанидан республика фан олимпиадаси 3-ўрин соҳибаси, Азизбек Жўраев кураш, Шаҳризода Исматуллаева каратэ турлари бўйича республика ва Осиё чемпиони сифатида кўпчилик эътиборини қозонган.

Шунингдек, ёшларга таълим ва тарбия беришда юқори натижаларга эришган бир гуруҳ жонкуяр устоз ва мураббийлардан Қувондиқ Улуғбердиев, Нигора Худоёрова, Нодира Менгқобилова, Шаҳноза Бердиева, Нилуфар Хидирова, Мухтор Норқулов, Равшан Тошматов, Гулноза Тўраева, Жаҳонгир Усмоновлар муносиб тақдирландилар.

Завқиддин
АБДУҚАҲҲОРОВ,
ТерДУ академик лицейи
маънавий-маърифий ишлар
бўйича директор ўринбосари

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг