Бош саҳифа / Жамият / Диний бағрикенглик

Диний бағрикенглик

эътиқод аҳлининг ҳамжиҳатлигига хизмат қилади

Инсоният тарихи динлар тарихи ҳамдир. Илк динларнинг пайдо бўлиши милоддан аввалги 40-10 минггинчи йиллар арафасида шаклланган.

Динлар ўз моҳиятига кўра кўпхудолик, яккахудолик динларига бўлинади. Дастлаб кўпхудолик қарор топган. Улар анимизм, фетишизм, тотемизм ва шомонизм динларидир. Динларнинг иккинчи гуруҳини миллий динлар ташкил этади. Илк яккахудочилик дини бу зардўштийлик саналиб, иудавийлик, насронийлик, буддавийлик, ислом каби динларга ҳам ўз таъсирини кўрсатган. Учинчи гуруҳда жаҳон динлари – буддавийлик, насронийлик ва ислом қайд этилади. Манбалардан мамлакатмиз ҳудудида VIII аср бошларида 10 яқин динлар мавжуд бўлганлиги маълум. Бу ўша даврлардаёқ бетакрор бағрикенглик, яъни толерантлик маданияти вужудга келганлигини исботлайди.

Соҳибқирон Амир Темур бобомиз исломни мутаассибликдан холи, умуминсоний эътиқод, деб тушунган. Салтанатидаги бошқа диний конфессияларга ҳам ғамхўрлик кўрсатган.

Динлараро бағрикенглик эса хилма-хил эътиқодга мансуб кишиларнинг бир замин, бир Ватанда олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашини англатади.  Исломнинг муқаддас китоби Қуръони каримда, хусусан “Ҳуд” сурасининг 118-оятида “Агар Роббингиз хоҳлаганида эди, (барча) одамларни бир уммат (бир дин) қилган бўлур эди”, дейилади. Бу  исломнинг эътиқод йўлида эркинлигини ифодалайди.  Буддавийлик таълимотида эса  бошқаларнинг эътиқодларини қораламаслик, ўзига эргашувчилардан интизомли, хотиржам бўлиш, чиройли сўз, чиройли хулқ билан ўзидаги Мара (салбий куч)ни чидам ва ҳамдардлик орқали бартараф этишни талаб қилади: “Ҳар қандай ёмонликдан сақлангин, эзгулик улашгин, шум ўй-хаёллардан чекингин”, дейди Будда.

Конфуцианлик одамлар ижтимоий келиб чиқиши ёки жамиятдаги мавқеи билан эмас, балки одамийлик, адолатпарварлик, самимият воситасида камолотга эришиши мумкинлигини уқтиради. Ҳиндивуйлик фалсафасига кўра, инсон ўз ҳаётида нимаики ёмонлик қилса, оқибатсиз қолмайди.

Дунёнинг кўплаб минтақаларида кўп конфессиялик ижтимоий муаммо сифатида баҳоланди. Улар муаммонинг ечимларини қидиришаётир. Мамлакатимизда эса мавжуд конфессиялар эркин фаолият юритмоқда. Йигирмадан ортиқ эътиқод аҳли ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳити ҳукмрон. Мамлакатимизни кейинги беш йилликда янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясида ҳам диний бағрикенгликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган. Уни амалга оширишнинг муҳим талаблари ва истиқболдаги вазифалар ушбу ҳужжатда ўз аксини топган.  Бу эса Ўзбекистонда динлараро, конфессиялар-аро, фуқаролараро муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Хурсанд ХУДОЙБЕРДИЕВ,
ТДТУ Термиз филиали доценти
Гулнора ХУДОЙБЕРДИЕВА, ТерДУ ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Термизда замонавий лаборатория маркази очилди

Вилоятимизда Туркиянинг “Kani-med” компанияси томонидан замонавий лаборатория маркази ишга туширилди. Компаниянинг Термиз шаҳрида марказий офиси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan