Бош саҳифа / Маданият / ДИЛЛАРГА ҲАМОҲАНГ ФЕСТИВАЛЬ

ДИЛЛАРГА ҲАМОҲАНГ ФЕСТИВАЛЬ

Жуан Антонио — “Дунё овозлари” радиоси мусиқа муҳаррири, Испания

Ўзбекистонга, қолаверса, жуда нуфузли, қадимий бахшичилик халқаро фестивалига ташрифимдан жуда хурсандман. Бу жозибали, ҳам шижоатли бахшичилик санъати билан ижтимоий тармоқлар орқали танишганман. Бугун эса ана шу бой таассуротларимга бахшилар юртига келиб, ўзим гувоҳ бўлиб, англадимки, бу санъат тури мен ўйлагандан ҳам янада бой тарихга ва қадр-қимматга эга экан. Испанияда ҳам шундай нуфузли фестиваллар бўлиб ўтади. Аммо ҳаммасининг миллийлигида бир-бирини боғлаб турадиган бетакрор ўзлиги, эзгуликка ундовчи қадриятлари яшаб келади. Дунё халқларини боғлаб турган шу эзгулик туфайли испан халқи номидан ўзбекларнинг бахшичилик санъати фестивалига меҳмон бўлиб турибман. Одамлар кайфияти билан ҳамоҳанг борлиқнинг ҳам янада гўзаллигини дил-дилдан ҳис этаяпман.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қизиқарли дастурлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan