Бош саҳифа / Жамият / Дилларда ҳуррият шукуҳи

Дилларда ҳуррият шукуҳи

Она юрт узра ҳурриятнинг фараҳбахш эпкинлари эсаётганига 28 йил бўлибди. Тарихан қисқа давр бўлса-да, лекин ана шу йиллар ичида халқимиз босиб ўтган йўлларга назар ташлайдиган бўлсак, ҳар томонлама ривожланиш ва юксалиш даврига қадам қўйдик.

Давлатимиз раҳбари бошчилигида мустақиллик берган имкониятлардан оқилона фойдаланаётган халқимиз буюк келажакнинг мустаҳкам пойдеворини ўз қўллари билан бунёд этмоқда.

Жануб гавҳари бўлмиш кўҳна ва навқирон Термиз шаҳри Мустақиллик йилларида ҳақиқатан ҳам таниб бўлмас даражада ривожланди. Буни шаҳримизга ташриф буюраётган хорижий меҳмонлар рўй-рост тан олишмоқда. Кенг ва равон кўчалар, бир-биридан кўркам маданий-маиший бинолар, жаҳон андозаларига мос бўлган замонавий тиббиёт масканлари, санъат ва спорт кошоналари, боғу гулзорларга бурканган истироҳат боғлари ҳамшаҳарларимизнинг фидокорона меҳнати маҳсулидир.

Айниқса, тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар туфайли шифохоналар, соғломлаштириш масканлари замонавий қиёфага эга бўлди ҳамда жаҳон андозалари талабларига жавоб берадиган тиббий ускуналар билан жиҳозланди. Малакали мутахассислар билан таъминланди. Қувонарлиси, юртимизнинг энг олис қишлоқларида ҳам тиббиёт масканларининг бунёд этилиши муносабати билан маҳалла аҳлининг саломатлиги, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли ўртасида тиббий маданиятни ривожлантириш анча яхшиланди. Эътиборлиси, оналар ва болалар саломатлиги давлатимизнинг устувор вазифаларидан бирига айланди. Шу боис, ўғил-қизларимиз баркамол бўлиб вояга етишмоқда.

Ифтихор билан айтаманки, ўтган йиллар ичида эришган муваффақиятларимиздан қанча фахрлансак, ғурурлансак арзийди. Истиқлол бизни яхши яшашга, Ватан ободлиги, фаровонлиги учун фидойиликка, миллий қадриятларимизни эъзозлашга ундайди. Шу боис, ўзини англаган миллат, эл борки, доимо унга талпиниб яшайди, кўзининг қароғида асрайди. Юрт равнақи, эл фаровонлиги йўлида дадил одимлаётган эрксевар, тинчликсевар халқимизга Аллоҳ доимо мададкор бўлсин.

Истиқлолнинг порлоқ қуёши озод ва ҳур Ватанимизнинг мусаффо осмони узра доимо чарақлаб турсин! Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Нафиса ХУДОЙБЕРДИЕВА,
Термиз шаҳар кўп тармоқли марказий
поликлиника бош эндокринологи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Япониялик журналистлар воҳамизда

Япониялик журналистлар Сурхондарё вилоятидаги ижодий сафарини Термиз туманидаги Султон Саодат меъморий мажмуаси ва Қирққиз тарихий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE