Бош саҳифа / Жамият / Дил сўзларим

Дил сўзларим

Дунёда ҳеч бир инсон онадан жиноятчи бўлиб туғилмайди. Ёки бирор ота-она фарзандим жиноятчи бўлсин, демайди.

Ҳар бир инсон ҳаётда яшар экан, яхши ният билан чиққан тоғим баланд бўлсин, фарзандларим солиҳ, оқил ва баркамол бўлсин, дейди. Мен билиб-билмай қилган жиноятим учун панжара ортида ўтирибман.

Қўлимга қалам олиб, бўлиб ўтган воқеаларни мушоҳада қилиб, панжара ортида ўтаётган умримга надомат ва ачиниш, пушаймонлик туйғуларини ҳис қиламан. Нима бўлганда ҳам умр, вақт шиддат билан ўтаяпти.Аллоҳ томонидан берилган бу қисқа умрдан фақатгина тўғри фойдаланиб, ҳар кунимизни хайрли ишларга сарфласак, Ватанимизга, халқимизга, ота-онамизга садоқатли, меҳр-оқибатли бўлсак, ҳамма биздан рози бўлса, ҳаёт шунда мазмунли бўларкан.

Жазо муддатини ўташ давомида муассасамиз ходимлари томонидан олиб борилаётган маънавий- маърифий тадбирлар, турли танловлар, давра суҳбатлари биз каби инсонларни қайта тарбиялашда муҳим омил эканлигини англаб етмоқдамиз. Юқоридаги тадбирлар қилмишдан ва ҳаётдан тўғри хулоса чиқаришга, тафаккур қилишга ундаётганлиги туфайли муассаса маъмурияти ва ходимлардан миннатдормиз.

Мен қилган жиноятимдан чин кўнгилдан пушаймонман ва афсусдаман. Биринчи нав- батда она халқимдан, Президентимиздан, ота-онамдан кечирим сўрайман. Биз бу ерда жазо ўтаётган бўлсакда, турли хилдаги газета ва журналлар, радио ва телевидение орқали юртимизда бўлаётган воқеалар, олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларни ва ўзгаришларини ўқиб, эшитиб, фахрланамиз. Ҳар куни асрга татигулик бунёдкорлик ишларида ҳиссамни қўша олмаётганлигимдан афсусдаман.

ТАҲРИРИЯТДАН: инсон ҳаётдан сабоқ олиши, тафаккур қилиши ўзини англай бошлаши демакдир. Ўзликни тафтиш ва таҳлил қилиш бу эзгуликка элтувчи йўлнинг дебочаси, дейиш мумкин. Таҳририятимизга 20 йилга озодликдан маҳрум этилган маҳбус Холбоев Шер- қўзи Мамадғозиевич томонидан ёзилган мактуб 2-сонли жазони ижро этиш колонияси бошлиғи, полковник А. Қодиров имзоси билан расмий равишда юборилган.
Мактубда маҳбуснинг қайси туман қайси вилоятдан эканлиги битилмаса-да, унинг “Меҳмон бўлинг, Сурхонга” деб номланган шеърий машқида юртига, элига, миллий қадриятларга бўлган ишончи ва эҳтироми шундоқ сезилиб турибди. Жумладан “Боболари йигитдай кураш тушади, Қизлар Барчинойдек кашта тикади, Алпомиш йигитлар ор талашади, Боботоғдек ғурурли ўзбеклар юрти” каби сатрлардан ҳам бу нарсани англаш қийин эмас.
Инсониятнинг табиати қизиқ, ҳамиша нимадир йўқотгандан
кейин унинг қадр-қимматини, аҳамиятини англай бошлайди. Биз шу маънода маҳбуснинг мактубини жузъий таҳрир қилиб, муштарийлар ҳукмига ҳавола этишни лозим топдик.

Шерқўзи ХОЛБОЕВ,
Қашқадарё вилоятидаги 2-сонли
жазони ижро этиш колонияси маҳбуси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ғолиблик кубоги ва миллионлар кимларга насиб этди?

Ватанимиз мудофаа қобилиятининг мустаҳкамланиши тинч ва осуда ҳаётимизни таъминлашга хизмат қилади. Бунинг учун эса ҳуқуқ-тартибот …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan