Бош саҳифа / Адабиёт / Дил истар

Дил истар

Истеъдодли шоир Искандар Мирзони тожикзабон шеърият ихлосмандлари яхши танишади. Мудом дилдагиларини айтмоққа, қоғозга туширмоққа шошган, ғайрати ҳам Дарбанд дарёсидек тошган ижодкорнинг яқинда ўзбек тилидаги янги китоби нашрдан чиқди.

“Дил истар” деб номланган мўъжаз китобнинг илк саҳифаларидаёқ самимиятли қалб эгасининг шу элга, заминга ва адабиётга юксак эҳтироми “Ассалом, эй, ўзбек адабиёти”, дея айтилгувчи изҳорлар билан бошланган. Фарзандлари камолидан бахтиёр, хушнуд одамларнинг кечинмалари оташин мисраларга кўчган.  Бунинг боиси, асоси Ватан, дейди Искандар Мирзо. Мана шу кайфият “Шукрона”, “Тилак”, “Онажон”, “Бир шоир ўтди”, “Дарбандим”, “Отам соғинчи” каби шеърларида ҳам устуворлик қилади. Айниқса, “Чўпонбойники” номли шеърни ўқир экансиз, бу яшил  кенгликлар, боғу роғлар, яйловларнинг меросхўри чўпон бобо экан-да, дейсиз. Аслида ҳам унинг обод  ва фаровон бўлишига улуш қўшган юрт одамининг фидойи меҳнати ҳеч кимнинг ёдидан кетмайди.

Ижодкорнинг уйғоқ кузатишлари ва қалб оғриқлари “Туйғулар талоши”да яққол ифодасини топган. “Бир куни” номли шеър эса ёшлик ҳароратига йўғрилган лирик кечинмаларнинг мумтоз шеъриятимиз анъаналари йўлидаги гўзал изҳори бўлиб  жаранглайди:

Дилоро, ҳуснинг дилимни
этгуси ром бир куни,
Минг нигоҳинг оташида
бўлгум яксон бир куни,
Сен тағофиллар қилурсан,
мен эса ҳолим забун,
Бу забунликдан ажабмас,
топсам дармон бир куни.

Айтиш ўринлики, Искандар Мирзонинг тожик тилидаги “Фариштаи сухан”, “Жони оча” номли китоблари ўз ўқувчиларини топганди. Қалбида асраган ва узоқ йиллар давомида ёзганларидан тартиб берилган ўзбек тилидаги бу нашр ҳам шундай қадрли бўлишини чин дилдан истаймиз.

Махфират ҚУРБОНАЛИЕВА,
ТерДУ катта ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ko‘rinmay gullagan shoir

Birov bor o‘zining borligini, qilayotgan ishlarini olamga baralla aytgisi, jar solgisi keladi, yana birov bor …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan