Бош саҳифа / Жамият / Дийдорлашув керак бизга

Дийдорлашув керак бизга

Афғонистонда истиқомат қилаётган ўзбеклар ҳаёти яқин йилларгача бизга қоронғу бўлиб келарди. Уларнинг турмуши, касб-кори, орзу ва армонлари ҳақида билмас эдик.

Ўрнатилган яқин ҳамкорлик туфайли ўзбек миллатига мансуб кишиларнинг ҳаёт тарзи билан ҳам танишиш имкони пайдо бўлди. Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида талабалари билан бўлган учрашувда ана шулар ҳақида ҳам сўз юритилди.

Ҳар бир гапида “биз ўзбеклармиз, шу миллат вакили эканлигимиздан фахрланамиз, аммо юрагимиздаги буюк армонларимизни қачон, қайси минбарларда айта оламиз” деган сўзларини эшитар эканмиз, бу мулоқот бежиз эмаслигини англадик. Вилоят матбуот бошқармаси ҳамда Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази ҳамкорлигида ташкил этилган учрашув ижодий мулоқотга айланди. Вилоятимизда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари, Ёзувчилар ва журналистлар ижодий уюшмалари вакиллари иштирокида ўтган учрашув таассуротларга бой бўлди. Марказ тингловчилари бўлган талабалар Ўзбекистондаги тинч-осуда ҳаёт, бунёдкорликлар, одамларининг бағрикенглиги ва меҳмондўстлиги ҳақида гапириб, таҳсил давомида ёзилган шеърларидан намуналар ўқишди. Тадбирда сўз олган вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи С.Норқобилов, Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази раҳбари О.Рўзиев, “Сурхон тонги” газетаси бош муҳаррири Р.Раҳимова, “Сурхон ёшлари” газетаси бош муҳаррири И.Шомиров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари М.Олломуродовлар сўзга чиқиб, бундай мулоқотларни доимий ўтказиб бориш зарурлигини таъкидладилар.

Б. ИБРОҲИМОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Разрабатывается новый Трудовой кодекс

Разрабатываемый Трудовой кодекс в новой редакции станет гибким и ориентированным на интересы бизнеса, сообщил в …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan