Бош саҳифа / Сиёсат / Депутатликка номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида

Депутатликка номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ВИЛОЯТ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг бўшаб қолган ўринга депутатликка номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида

“Xалқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 24-, 44-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси  ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. “Xалқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддаси 6-банди, 24-, 44-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 52-Дарё порти сайлов округида бўшаб қолган ўринга депутатликка 2018 йил 18 март куни ўтказиладиган сайловда Ўзбекистон халқ демократик партияси Сурхондарё вилояти Кенгаши, Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан кўрсатилган қуйидаги номзодлар рўйхатга олинсин:

Иминов Одилжон Каримович — 1963 йилда туғилган, Ўзбекистон халқ демократик партияси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси менежмент назарияси ва амалиёти кафедраси профессори лавозимида ишлайди. Тошкент шаҳрида яшайди, Ўзбекистон халқ демократик партияси Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан номзоди кўрсатилган;

Холбоев Шерали Шокиржонович — 1987 йилда туғилган, Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси аъзоси, Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Термиз шаҳар Кенгаши раиси лавозимида ишлайди. Термиз шаҳрида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан номзоди кўрсатилган.

Комиссия раиси                                                     Ш.БОЙҚУЛОВ

2018 йил 27 февраль,
Термиз шаҳри

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Имтиёз ва имконият

Сўнгги йилларда чегарадош давлатлар билан қўшничилик муносабатларини яхшилаш мақсадида, мамлакатимизда ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, экспорт …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan