Бош саҳифа / Жамият / Депутатлик сўрови

Депутатлик сўрови

— Кўп йиллардан буён тоза ичимлик суви муаммосидан қийналамиз. Кунлик сувни ташиб ичамиз, — деди Шўрчи тумани “Кокайди” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Бахтиёр Қулматов.

“—Маҳаламизни ичимлик суви билан таъминлаш ишлари амалга оширилган вақтда Истиқлол кўчасига оқова сув учун 75 метр полиэтилен труба етмай қолганди. Сизларга мурожаат қилишимизга сабаб, кўчага ичимлик суви келиши ҳал қилинса”.

Шўрчи туман Кенгаши ва 43-“Янгибозор” сайлов округидан вилоят Кенгаши депутати Бўрон Менгбоевнинг маҳалла аҳолиси билан юзма-юз мулоқотида шу муаммо ҳам тилга олинганди.

 Умуман, учрашувда ишга жойлашиш, электр энергияси, ичимлик суви ва суюлтирилган газ таъминотидаги муаммолар, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, маҳаллада замонавий кутубхона барпо этиш каби 30 дан ортиқ муаммо юзасидан мурожаатлар бўлганди.

Бўрон Менгбоев сайловчилар мурожаати асосида тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборди.

Натижада, туман “Сувоқова“ бўлими томонидан етмай қолган полиэтилен трубаси ўрнатилиб, аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Шунингдек, табиий газ таъминотидаги узилишни бартараф этиш бўйича ҳам тегишли чоралар кўрилмоқда. Қисқаси, аҳолининг депутатга мурожаати ўз вақтида ҳал этилаяпти. Бу эса элнинг ўзи сайлаган вакилларга нисбатан ишончини тобора мустаҳкамламоқда.

Нигина ШОЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Янги масжид муборак

Кеча Термиз шаҳрида Ҳаким Термизий номидаги янги жомеъ масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Янги жомеъ …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan