Бош саҳифа / Жамият / Депутат ташаббуси билан

Депутат ташаббуси билан

Деновлик тадбиркор Ислом Худойбердиев топган даромадининг бир қисмини эл манфаати йўлида сарфлаётган сахий инсонлардан бири. Эл орасида обрў-эътибор топган Худойбердиевга одамлар ишонч билдириб, халқ депутатлари туман кенгашига депутат қилиб сайлашган. У халқ ишончини оқлаш учун бир қатор ибратли ишларни бажаряпти. Хусусан, депутат ташаббуси билан яқинда 17-умумтаълим мактаб ёнидаги сув минораси ўттиз миллион сўмга қайта таъмирланиб, ишга туширилди.

Бундан ташқари, депутат ташаббуси билан тўрт километр масофага қувур тортилиб, “Дўстлик” ҳамда “Файзли” маҳаллалари ҳудудида истиқомат қилаётган тўрт юз хонадонга тоза сув кириб борди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Япониялик журналистлар воҳамизда

Япониялик журналистлар Сурхондарё вилоятидаги ижодий сафарини Термиз туманидаги Султон Саодат меъморий мажмуаси ва Қирққиз тарихий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan