Бош саҳифа / Жамият / Депутат кўмаги

Депутат кўмаги

Аҳоли билан яқин мулоқотда бўлиш, уларнинг дарду ташвишларини тинглашда депутатларимиз томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, O`zLiDeP партиясидан сайланган депутат Мақсуда Зарипова ташаббуси билан  Сариосиё туманидаги кам таъминланган оилалар, имконияти чекланган шахсларга амалий кўмак берилаётир.

Масалан, тумандаги “Сарижар” маҳалласида яшовчи фуқаро Ибодулла Қўлдошев бир неча йилдан бери жигар церрози касаллигига чалиниб, тўшакда ётиб қолган турмуш ўртоғи Холбиби Ҳамроевани ногиронлик нафақасига чиқаришда амалий ёрдам беришни сўраб депутатга мурожаат қилганди. Мақсуда Зарипова тегишли ташкилот раҳбарларига мурожаат қилди. Депутат сўрови билан туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари кўмакка келишди. 69-Сариосиё туманлараро тиббий меҳнат экспертизаси комиссияси хулосасига кўра, фуқаронинг рафиқаси ногиронлик нафақасига чиқарилди. Шунингдек, депутатнинг ташаббуси билан бир неча фуқарога суюлтирилган газ баллони олишда яқиндан ёрдам берилади. Бундай мисоллар депутат Мақсуда Зарипова фаолиятида кўп.

Маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, аҳоли томорқаларида турфа қишлоқ хўжалик экинлари ўстириш, қишлоқ аёлларини иш билан таъминлашга ҳам депутат М. Зарипова ташаббускор бўлаётир.

Матлуба ЖЎРАЕВА,
O`zLiDeP вилоят Кенгаши
бўлим мудири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Одам савдоси – халқаро муаммо

Бугунги кунда одам савдосига қарши кураш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, балки кенг жамоатчиликнинг ҳам …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan