Бош саҳифа / Жамият / Депутат – халқ дардига дармонми…?

Депутат – халқ дардига дармонми…?

  1. Сайлов округингизда ҳудудий дастурлар асосида олиб борилаётган ишлардан хабардормисиз?

2017 — 2021 йилларда Қумқўрғон туманида “Обод қишлоқ” Давлат дастури доирасида катта ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 51-Ўзбекистон сайлов округига қамраб олинган “Кўганли”, “Тўда”, Шерозий, “Ғалаба”, “Жарқишлоқ”, “Жозиба” маҳаллаларида йўлларнинг носозлиги, уй-жой қуриш юзасидан аҳоли қийин аҳволда эди. Давлат дастурлари асосида йўллар равонлашиб, уйларнинг ташқи фасад қисми ҳомий ташкилотлар томонидан таъмирланди. Томорқасида иссиқхона қуриш истагида бўлган оилаларга кредит олишларида амалий ёрдам кўрсатилди.

  1. Яқинда уюштирган депутатлик сўровингиз ва унга қандай жавоб олдингиз?

Яқинда ўтказган депутатлик сўровим тумандаги “Кўганли” маҳалласида янги трансформатор ўрнатиш ҳақида эди. Чунки маҳалладаги трансформатор анча эскириб, электр токи узатишда узилишлар бўлиб, аҳолига қийинчилик туғдираётган эди. Юборган депутатлик сўровимга ижобий жавоб олдим ва маҳаллада янги трансформатор ўрнатилди. Натижада аҳолининг электр энергияси бўйича муаммоси бартараф этилди.

“Исломобод” маҳалласи фуқароси Феруза Тўраева операция амалиётидан сўнг, чаноқ аъзолари фаолиятининг бузилиши натижасида соғлиги ёмонлашавергани сабабли вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига депутатлик сўрови йўлладим. Шундан сўнг, Ф. Тўраева “Ўтан Полвон” хусусий клиникасида даволаниб чиқди. Қолаверса, беморнинг оилавий аҳволи оғирлигини инобатга олиб, маҳалладан моддий ёрдам учун маблағ ажратилди.

  1. Сайлов округингизда охирги марта қачон ва қайси маҳалла фуқаролари билан учрашдингиз? Уларнинг таклиф ва муаммолари нималардан иборат бўлди?

Охирги марта “Тебет” ва “Саҳоват” маҳалласига туман тиббиёт бирлашмамиз ходимлари билан бориб, маҳалла аҳлини тиббий кўрикдан ўтказдик. Унда беморлар УЗД текширувидан ўтказилди. Кардиолог, акушер-гинеколог, травматолог, эндокринолог каби мутахассислар беморларга керакли муолажа ва тавсияларни бердилар. Маҳаллалар аҳолиси билан мулоқот қилганимда уларнинг таклиф ва муаммоларининг тингладим. Аксарият муаммолар кўприк, йўл қурилиши масалалари билан боғлиқ. Бу бўйича депутатлик сўрови юборсам ҳам кенгаш мажлисларида муаммони кўтарсам ҳам ҳал бўлиши қийин бўлаяпти. Негаки, қурилиш ишларининг барчаси маблағга бориб тақалади ва ҳар гал “ҳали маблағ ажратилгани йўқ, бироз кутинг”, деган жавобни оламан. Депутатлик фаолиятим давомида мана шундай пайтда халқнинг ишончи биздан бироз сўнаётгандек туюлади. Аммо шундай бўлса-да, қўлдан келганча, бор имкониятларимизни ишга солиш, аҳолининг муаммоларига ечим излаш ҳаракатидамиз.

Зулфия ДАГАРОВА,
халқ депутатлари вилоят Кенгаши
депутати, 51-Ўзбекистон сайлов округи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE