Бош саҳифа / Сиёсат / Депутат билан юзма-юз

Депутат билан юзма-юз

Ҳаётимиз гўзал ва мукаммал бўлмоғи учун барча шарт-шароитлар етарли бўлиши керак. Шунинг билан биргаликда, ёшларимиз эртанги куни учун бугундан ҳаракат қилиши лозим. Жойларда ташкил этилаётган турли хил тадбирлар бунга мисол бўла олади.

Куни кеча Термиз шаҳридаги 2-сонли Академик лицейнинг  фаоллар залида ташкил этилган “Депутат билан юзма-юз” очиқ мулоқотида ёшларнинг  дунёқараши, Президентимиз қарор ва фармонлари ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар самараси, Ватан аталмиш муқаддас гўшага муҳаббат, бандликка кўмаклашув жараёнидаги  баъзи бир камчиликлар, уюшмаган ёшларнинг эртасига муносабат ва хорижга кетишининг салбий оқибатлари, “Кўк кит”нинг ҳалокатли оқибатлари, китоб мутолаасининг афзалликлари, умуман, бугунги куннинг ҳар бир жабҳаси ва сифатлари ҳақида мароқли суҳбат бўлди.

— Бугунги учрашувнинг бундай қизиқ бўлишини кутмаган эдик, — дейди сенатор Ш. Арипова. Ёшлар томонидан берилган саволлар бир-биридан қизиқ, фикрлар ранг-баранглиги, сайловчиларнинг депутатлар билан очиқ мулоқотда фаоллиги, қолаверса, ўз фикр баёнида ҳаётийликка ёндашув, ранг-баранг мавзулар кўламини очиб бераётганлигидан дарак бериб турибди.

Тадбир сўнгида энг яхши савол эгалари, ташаббускор ёшларга сенатор томонидан рағбатлантирувчи совғалар улашилди.

Д. НОРМУРОДОВА,
Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Элчи билан учрашув

Ўзбекистон ва Афғонистон Президентларининг олий даражадаги учрашувлари икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар, айниқса, савдо айланмаси-нинг …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE