Бош саҳифа / Жамият / Деновнинг қадимий қўл тегирмони

Деновнинг қадимий қўл тегирмони

Қадимда момоларимиз қўл тегирмонида тошни айлантириб, буғдой, арпа, маккажўхоридан ёрма қилиб, кейин ундан хамир қориб, нон пиширишган.

Алоҳида меҳр билан тайёрланган мазали нонлар қийинчилик замонларида кўпларнинг қорнини тўйғизган.

Ёрғучоқ ҳақида халқ қўшиқларида, ҳатто, эртакларда кўп эшитгансиз. Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўтказиладиган майдонда ўзига хос услубда ясатилган Денов қўрғонида эса бундай қадимий қўл тегирмонини кўриш имконига эга бўласиз.

— Бу оғир тегирмон тошидан ясалган ёрғучоқ, — дейди Денов тумани “Сурхон ” маҳалласи мутахассиси Дилором Хуррамова. — Бунда нафақат ёрма, балки момоларимиз қовурилган буғдойдан талқон ҳам қилишган. Унга майиз, ёнғоқ, асал қўшиб, илик узилди пайтида истеъмол қилинган. Бу киши танасига қувват берган. Шунингдек, талқон ошқозон, ўт билан боғлиқ айрим касалликларга ва куйганга ҳам даво сифатида қўлланган. Фестивалга маҳалламиздаги хонадонлардан бирида сақланаётган ушбу қадимий қўл тегирмонини олиб келиб, бу ерга ташриф буюрганларга буғдойдан талқон қилишни кўрсатиб бераяпмиз.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тадбир ўтказилди

Кўнгилсизликнинг олдини олиш мақсадида ходимларимиз Собир Термизий номидаги вилоят ахборот кутубхона маркази ишчи ходимлари билан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan