Бош саҳифа / Спорт / Деновликлар ташаббуси

Деновликлар ташаббуси

Воҳамизда энг ривожланган спорт турларидан бири — шахматдир. Деярли ҳар бир туман ва қишлоқда ўнлаб истеъдодли шахматчилар бор.

Шу боис, шахматчиларимиз вилоят, республика ва жаҳон миқёсидаги нуфузли турнир ва мусобақаларда фаол иштирок этиб келишаяпти. Воҳада шахматнинг оммалашувида деновлик миллий тоифадаги ҳакам Одилбек Азизовнинг ҳам муносиб хизмати бўлган. У кишининг бевосита сайъ-ҳаракати ва жонкуярлиги билан Денов шаҳрида шахмат мактаби очилганини мухлислар яхши билишади. Шахмат мактаби фаолият кўрсатганлиги боис деновдан Райҳон Дониёрова, Бегали Қосимов, Бобур Сатторов сингари маҳоратли ёшлар камол топди ва улар ўз даврида Осиё ва Жаҳон чемпионати мусобақаларида қатнашиб, совринли ўринларни эгаллашганди. Бугун ҳам Одилбек Азизовнинг шогирдлари устоз анъаналарини давом эттиришмоқда. Одилбек Азизов соҳанинг етук мутахассиси сифатида бир неча йил республика шахмат федерацияси мусобақаларини бошқарди, “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, “Универсиада” мусобақаларида бош ҳакам бўлди. Марҳум мураббийнинг хизматларини шогирдлари ва туман ҳокимлиги унутмаган экан. Шу боис, Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Денов тумани ҳокимлиги, БЎСМ ва 77-умумтаълим мактаби жамоаси ташаббуси билан устоз-мураббийнинг хотирасига бағишлаб шахмат мусобақаси ўтказилди.

Вилоятнинг барча туману қишлоқларидан 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган 150 нафар ўғил-қиз шахматчи иштирок этган баҳсларда ангорлик Мирзабой Саидмуродов, қизириқлик Севинч Турдимова, термизлик Ислом Исломов, деновлик Сарвар Абдихолиқов каби ўнлаб шахматчилар ғолиб бўлди. Уларга ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафони

Термиз шаҳрида бугун эрталабдан «Мўйноққа мадад» экологик хайрия марафонига старт берилди. Веломарафон иштирокчиларини Сурхондарё вилояти …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan