Бош саҳифа / Жамият / Деновлик 32 та ёш оила уйли бўлди

Деновлик 32 та ёш оила уйли бўлди

Воҳамизда ўтказилган “Ўзбекистон ёшлари – янги замон бунёдкорлари” шиори остидаги ёшлар фестивали доирасида деновлик 32 нафар ёш оилага “Ёшлар уйлари” калитлари топширилди.

“Ёшлар уйлари” Президентимизнинг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони ижроси, шунингдек мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, жамиятимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган ёш оилаларга бошлан- ғич тўловисиз, 20 йил муддатга имтиёзли ипотека кредитлари асосида берилди.

— Бугун оиламиз учун қувончли кун бўлди, — дейди янги хонадон соҳиби Олломурод Мирзаев. — Чунки, бугун кичик қўрғонли — янги уйли бўлдим. Келажакда бундай кўркам, шинам уйларда камолга етадиган фарзандларимиз ҳам шу юртга муносиб инсонлар бўлиб улғайишига ишонаман.

Намунавий лойиҳа асосида қурилган ушбу уйларда иситиш тизими, иссиқ, совуқ сув, газ ва электр таъминоти барча техник талабларга кўра жиҳозланган. Уйлар олдида болалар ўйин майдончалари, автотураргоҳ ҳам барпо этилган.

Наргиза ҚОРАБОЕВА,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
вилоят Кенгаши
жамоатчилик билан
алоқлар бўлими бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan