Бош саҳифа / Жамият / Деновдаги 81-мактабга электрон доска ҳадя қилинди

Деновдаги 81-мактабга электрон доска ҳадя қилинди


O’zLiDeP Денов тумани Кенгаши депутати С.Рашидова «Қуёшли юрт» маҳалласидан сайланган. Бугунга қадар депутат маҳалладаги кўплаб муаммоларни ҳал этилишида ташаббус кўрсатди, ички йўлни асфальтлашми, эски кўприкни таъмирлаш бўладим ёки бирор хонадонга кўмак керак бўладими, доим ёрдам шай туриб, елиб-югуриб бўлса ҳам уларни ҳал этишга тиришади.

Депутат маҳалла ҳудудида жойлашган 81-умумтаълим мактабида ўқувчиларга она тили ва адабиёт фанидан сабоқ беради. Шунинг учун ҳам бу ердаги ўқув жараёнлари унга яқин. У ҳам шу мактабнинг жонкуяр ўқитувчиси, ҳам депутат сифатида мактабга электрон доска зарурлигини айтиб, туман ҳокимлигига мурожаат қилганди. Туман ҳокими Рустам Пардаев унинг илтимосини ерда қолдирмади. Янги ўқув йили бошланишига бир ҳафта бўлмай, туман ҳокимлиги депутатнинг сўровига жавобан мактабга замонавий янги электрон доска олиб берди.

Бундан мамнун бўлган мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари айни дамда электрон доска ёрдамида билим ўрганишга, дарс машғулотларини қизиқарли тарзда ўтишга ҳаракат қилишмоқда.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қоидани бузманг, имтиёз муддати тугади!

Маълумки, чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келиши ва кетиши, шунингдек, Ўзбекистон …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan