Бош саҳифа / Адабиёт / Деновда китобхонлик байрами ўтказилди

Деновда китобхонлик байрами ўтказилди

Ўсиб келаётган ёш авлодни китобга муҳаббат руҳида тарбиялаш мақсадида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан воҳанинг барча туманлари бўйлаб “Китоб – маънавият чироғи” шиори остида китоб фестивали ташкил этилмоқда.

Китоб ўқиган боланинг дунёқараши, фикрлаши бутунлай ўзгача, тассаввури кенг бўлади. Халқимизни, энг аввало, ёшларни маънавий жиҳатдан юксалишига кўмаклашувчи мазкур ташаббус вилоятимизда китобсевар ёшлар сонини оширишда муҳим ўрин тутмоқда. Боиси, фестиваль доирасида ташкил этилаётган турли суҳбат, учрашув ва тадбирлар давомида ҳам ҳудудларда кутубхоналар ҳамда китоб савдосини ташкил этиш, айни йўналишдаги муаммоларни ҳал этиш борасида амалий кўрсатмалар берилмоқда. Хусусан, “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан халқ таълими Денов туман бўлими ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги фестиваль ҳам унутилмас таассуротларга бой бўлди.

Мазкур фетивалдан бир олам завқ олган ўқувчилар тадбир якунида муносиб тақдирланди. Айниқса, “Энг китобхон мактаб”, “Энг фаол кутубхоначи”, “Энг яхши китоб ярмаркасини ташкил этган тадбиркор” каби йўналишларда ташкил этилган танловлар барчага бирдек манзур бўлди.

— Партиямиз дастурига кўра, халқимизнинг бой тарихи, маънавий-маданий меросимизга доир адабиётларни нашр этиш билан шуғулланаётган муаллифлар, босмахоналарни иқтисодий жиҳатдан рағбатлантириш, уларга солиқ ва бошқа тўловлар бўйича имтиёзлар бериш, бу йўналишда ижодий ташкилотлар, нашриётлар ва таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш асосий вазифалардан бири этиб белгиланган, — дейди ЎзМТДП вилоят Кенгаши девон раҳбари Сайдулла Абдураимов. — Шу пайтгача бундай китоб фестивали Сариосиёда ўтказилган бўлса, Музработ, Шеробод ва Узун туманларида ўтган китоб ярмаркалари доирасида китоб савдоси билан шуғулланаётган тадбиркорларга партиямиз ташаббуси билан солиқдан имтиёзлар берилишига кўмаклашилди. Фестиваль доирасида ташкил этилган семинарда ҳам мактаб кутубхона фондларининг таҳлили ҳамда кутубхоначилар фаолиятини тубдан такомиллаштириш вазифаларини кўриб чиқдик. Ўйлайманки, белгилаб берилган вазифалар ҳамда кўрсатмалар ўзининг ижобий самарасини беради.

Наргиза ШАЙДУЛЛАЕВА,
ЎзМТДП вилоят Кенгаши матбуот котиби

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Китоб офтоб

Ҳақиқатдан ҳам китоб туфайли дунёни теран англай бошлаймиз. Унинг ёрдами билан ҳаётда ўз ўрнимизни топамиз. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE