Бош саҳифа / Маданият / Денгизн кўрдим…

Денгизн кўрдим…

Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, мен саҳнада денгизни кўрдим. Сувга тушдим, қайиқда суздим. Овчилар билан учрашдим. Улар билан қадам ба қадам сув устида юраётгандек бўлдим…

Улкан денгизни кичик саҳнага олиб чиқиш, асар қаҳрамонлари ҳаёти ва ундаги мазмун-моҳиятни моҳирлик билан очиб бериш ҳам ижодкорларнинг маҳоратидан дарак беради. Ушбу саҳна асарида асосий эътибор бола образи орқали келажак авлодни, тирикликни асраб қолиш ва бу йўлда бутун дунё аҳли бирдек масъул эканлиги рўй-рост очиб берилган. Асарга ишланган декорация орқали эса жузъий камчиликлар ҳам сезилмай қолгандек гўё. Спектаклдаги отадаги фарзандга бўлган меҳр-оқибат устунлиги асар ўзагини ташкил этиб, бир қавм ҳаёти яшаши ва умргузаронлиги рад этиб бўлмайдиган далиллар асосида очиб берилган…

       Бу Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройида режиссёр Мансур Равшанов раҳбарлигида Чингиз Айтматовнинг “Соҳил бўйлаб чопаётган олапар” асари асосида саҳналаштирилган “Шунқор” спектаклидан олган таассуротимдан парча, холос.

Куни кеча ушбу спектакль премьерадан олдин жамоатчилик кенгаши эътиборига ҳавола қилинди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари Рўзимурод Чориев бошчилигидаги кенгаш аъзолари саҳна асарининг камчилик ва ютуқлари ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди.

       Ушбу саҳна асари том маънода буюк ёзувчи Чингиз Айтматовнинг 90 йиллик юбилейига муносиб туҳфа бўлди. Ҳозирги кунда китоб ўқиш ва китоб оламига қайтиш масаласи давр талаби бўлиб турибди. Спектаклни томоша қилгач, албатта, китобни қидириб қоласиз. Бу каби нодир асарларни саҳнага олиб чиқаётган театр ижодкорларига омад тилаган ҳолда, кўпчиликка қарата бир сўз дегим келди. Чингиз Айтматовнинг “Соҳил бўйлаб чопаётган олапар” асари асосида саҳналаштирилган “Шунқор” спектаклини кўриш имкони туғилса, албатта, томоша қилинг. Бундан сиз фақатгина ютасиз.

Зеро, Чингиз Айтматов асарларини ўқиган ҳар бир ўқувчи ҳаёт, инсон, тириклик ҳақида олам-олам сабоқ олади, ўзи учун хулосалар чиқаради. Унинг асарлари инсон учун маънавий озуқа бериш баробарида ўтмишдан сабоқ олиб, келажак учун яшашга ўргатади.

Искандар МИРЗО

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ноанъанавий сабоқ

Милоддан аввалги II асрда Юнон-Бақтрия подшолиги чегара ҳудуди қандай ҳимоя қилинганини биласизми? Оғир ва енгил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan