Бош саҳифа / Жамият / Демократик ислоҳотлар

Демократик ислоҳотлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 4 майда “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Ривожланиш тенденцияларини аниқлаш мақсадида фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳар йили фуқаролик жамиятида рўй бераётган жараёнларнинг тизимли мониторинги ва таҳлилини ўтказиб келмоқда, ижтимоий-сиёсий ҳамда ижтимоий-иқтисодий вазифаларни бажаришда нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ролини янада оширишга бағишланган турли тадбирлар ташкил этмоқда. Хусусан, мамлакатимизни демократлаштириш ва модернизация қилиш жараёнида фуқаролик жамиятининг ўзига хос институти – маҳаллага алоҳида ўрин ажратилган. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ваколатлари сезиларли даражада кенгайтирилди.

Фуқаролик онги ва аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданияти даражасининг юксаклиги мамлакатимизда фуқаролик жамияти тараққиётининг муҳим омилларидан биридир. Президентимизнинг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси билан “шахс-оила-маҳалла-таълим муассасаси-ташкилот-жамият” тамойили жамият ва давлат олдига бир неча устувор вазифаларни қўйди.

Адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга ошираётган изчил ислоҳотларнинг қатъий талаби ҳам аслида шу.

Д. ШОМУРОДОВА,

ўқитувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE