Бош саҳифа / Жамият / Демократик давлат пойдевори

Демократик давлат пойдевори

Жамиятимизнинг барча соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотлар замирида, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига бўлган эътибор, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, инсон ҳуқуқларини энг олий қадрият сифатида эътироф этиш каби ғоялар бош мақсад сифатида мустаҳкамланган.

Ўзбекистон  Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши билан халқимизнинг миллий ғурур ҳамда ифтихор туйғулари шаклланди. Конституциямизнинг 13-моддасида: “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади”, деган сўзлар қайд этилган. Мазкур меъёрларнинг инсон ҳуқуқлари ҳимоясида тасдиғини топаётганлигини суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мисолида кўриш мумкин.

Давлатимиз томонидан малакали тиббий хизматдан фойдаланиш, болалар ва ёшларни ўқитиш, тарбиялаш ва касбга тайёрлашнинг ҳуқуқий асослари қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий жиҳатдан мустақил, умуминсоний қадриятлар маънавий  ва диний қадриятлар, инсон ҳуқуқлари устувор бўлган мамлакатдир.

М. ТОШПЎЛАТОВА,
Термиз шаҳридаги 7-сон давлат нотариал идораси нотариуси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan