Дефектолог мутахассислари

0
79

энди ўзимизда ўқитилаяпти

Мактабгача таълим ёшидаги болалар боғчада бошланғич билим ва кўникмаларни эгаллайди. Табиийки, бу ёшдаги болаларнинг барчасида ҳам нутқ, ҳарфларни тўғри талаффуз қилиш мукаммал бўлмайди. Чунки эндигина ривожланаётган, катта ҳаётга қадам қўяётган, илк билимлар билан танишаётган болалар қандайдир тўсиқларга учраши ҳам мумкин.

Нутқида нуқсони бор бола эса тенгдошлари орасида ўзининг камчилигидан уялиб, тортинчоқ бўлиб қолади. Бу нарса унинг билим олиши ва ўз фикрини эркин баён қилишига салбий таъсир кўрсатади. Айни вазиятда эса дефектологнинг ёрдами асқотади. У нутқида нуқсони бўлган боланинг камчилигини тезда аниқлаб, вақтида бартараф этиш чорасини кўради.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги қарори билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида”ги Низом талаблари ҳамда вилоят мактабгача таълим бошқармасининг буюртмаси асосида жорий йилнинг 2 апрелидан бошлаб, Термиз давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида дефектология таълим йўналиши бўйича 62 нафар тинг- ловчи учун касбий қайта тайёрлов таълими йўлга қўйилди. Ушбу тўрт ойлик ўқув курсини тамомлаган мутахассислар мактабгача таълим муассасаларида нутқида нуқсони мавжуд бўлган болалар билан индивидуал тарзда шуғулланиб, улардаги нуқсонни тузатишга кўмаклашади.

Мазкур ўқув курсида ҳам бола билан ишлаш техникаси, нуқсонларни бартараф этишга ёрдам берадиган турли машғулотлар ҳақида сабоқ бериляпти.

Ўғилжамол РАҲИМОВА,
Шўрчи тумани
20-МТМ мудираси

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг