Бош саҳифа / Спорт / Дебютантнинг ютуғи

Дебютантнинг ютуғи

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг биринчи лигасида иштирок этаётган жамоалар навбатдаги тур ўйинларини ўтказишди.

Биринчи лига дебютанти Термизнинг “Сурхон” клуби аъзолари ўз майдонларида ҳамсафарлари Қаршининг “Насаф-2” жамоасини қабул қилишди. Пешқадамлар сафида бораётган вакилларимиз дастлабки дақиқаларданоқ ўйин тизгинини ўз қўлларига олишди. Ҳимоячилар ва ҳужумчиларнинг ҳамжиҳатликда бир-бирларига аниқ тўп оширишлари эвазига рақиб дарвозаси ёнида кетма-кет хавфли вазиятларни юзага келтирдилар. Шундай ҳужумларнинг бирида Низомжон Норов қаршиликларнинг икки ҳимоячиси орасидан ёриб ўтиб, дарвозани аниқ нишонга олди. Киритилган тўп йигитларимизни руҳлантирди ва биринчи бўлим охиригача яна бир неча марта гол киритиш имкониятига эга бўлдилар. Фақат рақиб дарвозабонининг ҳушёрлиги туфайли бўлим охиригача шу ҳисоб сақланиб қолди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида ҳам футболчиларимиз кетма-кет ҳужумлар уюштирди. Рақиб дарвозасига яқинлашиб қолган “Сурхон”нинг тўпурари Акмал Абдураҳмоновни ҳимоячилар жарима майдончасида чалиб йиқитишди. Учрашув ҳаками ўн бир метрлик белгини кўрсатди. Афсуски Акмал Абдураҳмоновни суст босдими, пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Қаршилик футболчилар ҳам майдонда чиройли ва ҳужумкор ўйин намойиш этдилар. Улар томонидан уюштирилган ҳужумлар шиддатли бўлди. Ҳимоячиларимизнинг аниқ ҳаракат қилгани ва дарвозабоннинг маҳорати туфайли ўйин 1:0 ҳисобида поёнига етди.

Навбатдаги турда ҳам “Сурхон” футболчилари ўз майдонларида ўйнашади. 24 сентябрь куни вакилларимиз “Хоразм” жамоаси билан беллашадилар.

Н.УСМОНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Сурхон” мухлисларини шодлантираяпти

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати суперлигаси баҳсларида қатнашаётган жамоалар яна олти турдан сўнг бу йилги мавсумни …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE