Бош саҳифа / Адабиёт / ДЕҲҚОН БОБОМГА

ДЕҲҚОН БОБОМГА

Бобожоним, термуламан юзингизга,
Доим нурлар, ёғилсин-эй, изингизга,
Дуо беринг, мен Райҳона қизингизга,
Дуонгизни, тумор қилиб тақиб юрай.

Моможоним, менинг дуру гавҳаримсиз,
Онажоним, пари чеҳра дилбаримсиз,
Отам, укам, сингилларим шакаримсиз,
Бахтли бўлиб, дарё мисол оқиб юрай.

Айтинг бобо, далангизда бир сир борми?
Режаларни бажармаслик, сизга орми?
Омад, зафар, доим сизга содиқ ёрми?
Сизга қараб, ҳаёт мағзин чақиб юрай.

Китоб

Китоб дўстим, гул мисоли варақлари,
Уни очсам жумла жаҳон, чарақлади,
Ўқиб чиқсам бутун олам, ярақлади,
Китоб изланг мутолаани, дилга солиб,
Ўқинг, доим биттагина, китоб олиб.

Райҳона БОЙСАРИЕВА,
67-мактаб, 5-синф ўқувчиси,
Қизириқ тумани

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Адабиётшунослар анжумани

Адабиёт барча замонларда ҳар бир миллатнинг бадиий-эстетик тафаккурини, дунёқараши, миллий ўзлигини белгилайдиган санъат тури ҳисобланади. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan