Даюслар

Мўйсафид — Шарқнинг юраги Ориятидир. Миллион йилдан бери қуёш Шарқдан чиққани каби шунча йил Шарқ одамлари, айниқса, эркакларнинг ҳамияти, ор номуси оилада унинг ҳимоясига қаратиб келинган. Аёлига бўлган ҳурмати, меҳр-муҳаббати ва ҳатто рашки ҳам имондан саналади.

Бугун ер юзидан жуда кўплаб маърифатпарварлар юрагига оғриқ солаётган “Диний ақидапарастлик ва терроризм” деган бало, ахлоқий тарбия- мизда қора из қолдирмоқда. Эмишки, “ўз хотинини бошқа эркакка никоҳлаб бериш мумкин”. Уларнинг бу қилмишларини нима  деб аташни ҳам билмай қоласан. Гўё ақли ноқис бу кимсаларнинг ҳаётини ор-номус тарк этгандек.

Имони бутун, ҳаёт ҳақиқатларини англаб етган зиёли одам бу каби қилмишлардан қанчалар нафратланса, имони суст, турли оқимларга кириб қолган, уларнинг чизган чизиғидан чиқмайдиган орсиз,  номусини сотган  одам бу ҳақиқатни қаердан англасин, тушунсин?.. Улар  нафратдан бошқа нарсага лойиқ эмас.

Шу ўринда фақатгина эркакларнинг эмас, аёлларнинг ҳам номус ҳақидаги тушунчасига ёт оқимларнинг қанчалар ёмон таъсир қилганлигини айтиб ўтиш жоиз. “Аёл танаси орқали жиҳод қилиши мумкин эмиш”.

Бу нима деган гап? Ахир бу жирканч — фаҳшга даъват эмасми? Қўли қонга ботган жиҳодчиларнинг “бир кеча”лик никоҳида бўлиш аёл деган, она деган муқаддас номга доғ-ку? Кўриб, билиб англаб турилган ҳақиқатни улар англаб етмаётганлиги ҳайратланарли. Бундай оқимларнинг таъсири шу қадар кучли эканки, салгина, маънавиятимизда дарз борми, ана шу ерга жойлашиб олиб, сизни парчалаб ташлашга уринади. Бундай номуссизликка йўл қўймаслик учун аввало тарбия масаласини, айниқса, оила масъулиятини жондай азиз билишимиз шарт. Ахир шаънимиз, ор-номусимиз бизни инсон сифатида тутиб турган ягона таянчимиз эмасми?

Темур НАЗАР

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan