Бош саҳифа / Жамият / Давра суҳбати

Давра суҳбати

Термиз шаҳридаги 7-умумтаълим мактабида вилоят ЧХХТББ, вилоят фахрийлар кенгаши ва шаҳар мудофаа бўлими ходимлари ҳамкорликда давра суҳбати ўтказдилар. Унда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ватанимизда ҳарбийларга яратиб берилаётган имкониятлар ва имтиёзлар, Қуролли Кучларимизда ўтказилаётган замонавий ислоҳотлар ҳақида кенгроқ тушунча бериш хусусида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, терроризм, экстремизм, ақидапарастлик каби ёт унсурлар ва оқимлардан фарзандларимизни асрашимиз, уларнинг миллий-маънавий иммунитетини болаликдан мустаҳкамлаб борилишига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Бунинг учун ёшлар илм ва фан сирларини мустаҳкам ўзлаштириш билан бирга улуғ аждодларимиз меросларини чуқур ўрганишлари, миллий маънавият ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида вояга етишлари муҳим аҳамият касб этади.

Давра суҳбатида ўқувчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Б. МАМАТОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE