Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Унда қайд этилганидек 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларнинг ушбу мактаб формаларида келишлари ихтиёрий. 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб эса мажбурий ҳисобланади.
Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, ўқувчилар мактаб формасининг нимчаси ёки костюмини, кўйлакнинг енги узун ёки калта шаклини ихтиёрий кийишлари мумкин. Шунингдек, қиш ойларида ўқувчи қизларга ушбу формага мос шим кийишларига рухсат этилади.