Бош саҳифа / Жамият / Давлат хизматларида қулайлик

Давлат хизматларида қулайлик

Жорий йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилиб, ўз фаолиятини юрита бошлади.

Агентликнинг Термиз туман бўлимида 8 нафар ходим туман аҳлининг мурожаатлари устида иш олиб бормоқда. Шу кунгача 5000 дан ортиқ газ, электр тармоқлари, сув таъминоти ва шу каби бош қа масалалардан муаммоси бор фуқаролар аризаси қабул қилинган. Шулардан 39 та мурожаат қонун талабларига жавоб бермагани сабабли рад этилган бўлса, кўплари имкон қадар ҳал қилиниб келинмоқда.

Илгари бизга фақат тадбиркорлар мурожаат қилишган бўлса, жорий йилдан бошлаб, юридик ва жисмоний шахслар ҳам турли масалаларда агент- ликнинг туман бўлимига мурожаат қилишаяпти. У ерда болаларни мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйиб, йўлланма бераяпмиз. Корхона ва ташкилотлар, жисмоний шахслар электрон рақамли имзо сертификатини олиш учун ҳам айни бизга мурожаат қилади.

Агентлигимиз маҳаллаларда ҳам сайёр қабуллар уюштириб келаётир. Охирги бор ташкил этилган “Янгиобод” маҳалласидаги сайёр қабул натижасида 2 та тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилди.

Бундан ташқари, турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича 1 майдан бошлаб умумдавлат акцияси ташкил этдик. Акция доирасида ташландиқ ерда уй-жой қурган оилаларга мулк ҳуқуқини расмийлаштириш учун яқиндан ёрдам бераяпмиз. Ушбу акция бир йил давом этади.

— Маҳалламизда бўш турган ер майдонини тозалаб, шу ердан уй қуриб, яшай бошладик, — дейди “Чегара” маҳалласи фуқароси Б. Тўраев. — Аммо уйимизни кадастр рўйхатидан ўтказа олмай сарсон бўлиб юргандик. Давлатимизга минг раҳмат, биздек шароити оғир оилаларга ҳам ёрдам бераяпти. Мулк ҳуқуқини берувчи акция сабаб, уй-жойимиз кадастр рўйхатидан ўтказилиб, қонунийлаштириб берилди.

Ҳасан УЛАШЕВ, Термиз туман
Давлат хизматлари агентлиги ходими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Эл-юрт умиди” жамғармаси танлови

Вилоят ҳокимлигининг кичик мажлислар залида “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан давра суҳбати ташкил этилди. Унда жамғарманинг …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan