Бош саҳифа / Жамият / Давлат хизматлари: эҳтиёж ва талаб

Давлат хизматлари: эҳтиёж ва талаб

Тадбиркорлик субъектларини “ягона дарча” тамойили бўйича рўйхатдан ўтказиш 2003 йилдан бошлаб туман ва шаҳарлар ҳокимлик-лари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари  томонидан амалга  ошириб  келинар эди.

2017 йил 1 февралдан  эса марказларнинг туман ва  шаҳарлар ҳокимликларидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тасарруфига ўтказилиши мазкур соҳани янада ривожлантириш имконини берди. Президентимизнинг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилди. 2018 йил 1 январдан “Ягона дарча” марказлари Халқ қабулхоналари ҳузуридаги давлат хизматлари марказларига айлантирилди. Бу эса фуқароларга қатор қулайликлар  яратиб, Давлат хизматларининг  ваколатли  давлат органлари, ташкилотлар зарур ҳужжатлар  ва  ахборотларни  бошқа тузилмалардан мустақил равишда олиши ҳисобига янада  соддалаштирилди. Шу асосда Давлат хизматлари агентлиги  ташкил  этилиб, ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш, идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш ҳисобига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш, хизматларнинг ягона реестрини шакллантириш, соҳада давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини  мувофиқлаштириш вазифалари ҳам белгилаб  берилган.

Авваллари ўз  тадбиркорлигини   йўлга қўймоқчи бўлган фуқаро ҳужжат тўғрилаш жараёнида анчагина сарсон-саргардон бўларди.  Идорама-идора юриб,  маълумотнома олиш учун  ҳам  баъзан кун  бўйи  навбатда  туришга  тўғри  келарди.

Ягона марказларнинг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тасарруфига ўтказилиши мазкур соҳани ривожлантириш бўйича муҳим қадам бўлди. Натижада ягона марказлар томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари сони 33 тагача ошди, фаолият  самарадорлиги   янада  такомиллашди.  Тизимда  ахборот-коммуникация  технологияларининг фойдаланиш  кўрсаткичи паст даражада  эканлиги, қоғоз ҳужжатлар айланмасининг сақланиб қолиниши, фуқароларнинг ортиқча кутиши, турнақатор  навбатлар юзага келишига, оқибатда  баъзан коррупция  ва  бюрократия  ҳолатларига олиб келарди.

Янги такомиллашаётган  тизимга мувофиқ, 2018-2020 йилларда 58 та давлат хизмати босқичма-бос- қич жорий этилади. Фақат тадбиркорлик субъектларига эмас, балки аҳолига ҳам хизмат кўрсатиш кўзда тутилади. Масалан, уй-жойларнинг сув  канализация, иссиқлик таъминоти ва бошқа муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиши, якка тартибда уй-жой қуришга рухсатнома, турар жойини рўйхатга олиш, рўйхатдан чиқариш ва ҳисобга қўйиш, архив маълумотлари, патент, гувоҳнома ва расмий ҳужжатлар дубликатларини олиш каби аҳоли талаби юқори бўлган хизматлар ҳам  мавжуд.

З.АКРАМОВ,  давлат хизматлари
агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи
А.БАБАЯРОВ,  бошқарма бўлим  бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan