Бош саҳифа / Жамият / Давлат хизматлари – Давр талаби

Давлат хизматлари – Давр талаби

Бугунги кунга келиб Термиз шаҳар “Давлат хизматлари маркази” ҳам фуқароларимизга тўлақонли хизмат кўрсатиб келмоқда, десам, муболаға бўлмайди.

Мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазкур соҳа вакилларига муҳим вазифаларни белгилаб берди.

Марказда жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган хизматлар тури бугунга келиб 103 турдан ошди. Айни кунда ижтимоий таъминот, кадастр, ФҲДЁ, коммунал хизматлар, солиқ, лицензия каби масалалар бўйича давлат хизматлари кўрсатиш кўлами юқори. Шуниси эътиборлики, муаммо ёки таклифлар билан мурожаат қилган фуқароларга ҳам қулайлик яратилиб, марказимизда тегишли давлат органлари масъуллари билан мулоқотда бўлиш имконияти яратилган.

Республикамиздаги ТДЮУ, ҚДУ, ФарДУ, СамДУ, ГулДУ олий таълим муассасаларига ДХМ марказлари орқали қабул жараёнлари бораётган бир вақтда, марказимизда абитуриентларга ҳужжатларни топшириш давлат хизматини кўрсатмоқдамиз. Шунингдек, 2019 йилнинг 7 июнида ҳукумат қарори билан олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти хусусида тушунтириш ишларини олиб бормоқдамиз. Жумладан, давлат комиссияси томонидан белгиланган олий таълим муассасаларига марказимиз ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали абитуриентлар 15 июндан 15 июлгача ҳужжат топшириши мумкин. Доимий рўйхатда турган жойидан қатъий назар марказимиз орқали ҳужжат топширганда, сўровнома тўлдириши ва фуқаролик паспорти (паспорт ёшига етмаганлар туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси), мактабни, коллежни ёки лицейни тугатганлик тўғрисидаги ҳужжатини (иловаси билан), имтиёзга эга бўлганлар имтиёзни тасдиқловчи ҳужжатларининг асл нусхасини тақдим этиши, тушунтирилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, халқимизга кўрсатилаётган давлат хизматлари ортиқча оворагарчиликнинг олдини олиш, энг муҳими, ҳужжатларни хоҳлаган олий таълим муассасаларига топшириб беришни ваъда қилган “ҳожатбарор” лар ҳаракатининг олдини олишга, аҳолининг қимматли вақтини тежаш ва намунали хизмат кўрсатилишига қаратилган.

Умида ХОЛТЎРАЕВА,
Термиз шаҳар Давлат хизматлари
маркази ходими, Ўз МТДП фаоли

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE