Бош саҳифа / Жамият / Давлат хизматлари аҳолига кўмакчи

Давлат хизматлари аҳолига кўмакчи

Олдин “Ягона дарча” тамойили асосида фақатгина тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатилганлиги боис кўплаб фуқаролар ҳужжатбозлик ишларида қийналарди. Битта ҳужжатни тўғирлаш учун бир неча раҳбарнинг эшигида сарғайиб, овора бўларди.

Бугун эса давлатимиз раҳбарининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилингандан сўнг, Давлат хизматлари агентлиги томонидан фуқароларга 33 турдаги хизмат кўрсатишда қулайлик яратилди. Энди одамларнинг ҳужжатбозлик масалаларидаги оворагарчиликларига чек қўйилди. Натижада, фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланмоқда. Негаки, барча маълумотлар ва ҳужжатларнинг ягона базаси шакллантирилиб, бир жойнинг ўзида ишингиз ҳал этилади, қўяди. Ҳам вақт, ҳам маблағ тежаладиган бўлди.

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишда жойларда фаолият юритаётган Халқ қабулхоналарининг ҳам аҳамияти катта. Ушбу қабулхоналар билан ҳамкорликда давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бўлимлари самарали фаолиятни йўлга қўйганлиги бунинг исботидир. Бу каби хизматларнинг ташкил этилгани, аввало, аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, шаффофликни таъминлашда ҳамда энг муҳими, ҳужжатбозлик билан боғлиқ коррупциянинг олдини олишга хизмат қилиши билан янада аҳамиятли. Давлат хизматлари фаолиятини самарали йўлга қўйишда электрон ҳамкорлик ҳам анчагина қулайлик туғдирмоқда. Жумладан, Шеробод туманида ҳам давлат хизматлари марказлари жадаллик билан фаолият олиб бормоқда. Унда 2017 йилда 364 та давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, жорий йилнинг 1 август ҳолатига кўра, жами 4891 та хизмат кўрсатилишига эришилди. Бундан ташқари, агентликнинг 1148 қисқа рақамли ишонч телефони ҳам ишга туширилди.

Б. ИСЛОМОВ,
Шеробод туман давлат
хизматлари маркази
директори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE