Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Давлат харидлари очиқлиги

Давлат харидлари очиқлиги

Жорий йил 9 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини имзолади.

Мазкур ҳужжат давлат харидлари очиқлигини ва шаффофлигини тъминлаш билан бирга бу соҳада тадбиркорлар ўртасида соғлом рақобат ўрнатилишига хизмат қилади. Қолаверса, давлат бюджети, марказлаштирилган манбалар ва давлат улушига эга бўлган корхоналар маблағларидан самарали фойдаланишга имкон яратади.

Қонун қабул қилингунга қадар мазкур соҳа 30 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинган. Натижада ҳуқуқий коллизиялар вужудга келган ва харидни амалга ошириш жараёнида кўп босқичли келишувлар коррупцияга йўл очган. Қонун қабул қилингач эса давлат харидларини амалга оширишда яхлит тизим яратилиб, тадбиркорларнинг вақти ҳам тежаладиган бўлди.

Айниқса, давлат харидларининг барча турлари учун махсус ахборот порталининг жорий этилиши айни муддао бўлди. Сабаби  электрон дўкон ва аукционда ғолибни аниқлаш автоматик тарзда тўғридан тўғри электрон тизим орқали амалга оширилади.

Яна бир қулайлиги аввал электрон савдо орқали биржада фақат 10-13 товар, иш, хизматлар гуруҳи рўйхатга киритилган бўлса, энди танлов савдолари мезонларига жавоб берадиган товар (иш, хизмат)ларнинг барча турлари татбиқ этилади.

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган сифатида белгиланиб, унга давлат харидлари бўйича қатор ваколатлар берилди.

Қонунни реализация қи-лиш соғлом рақобат муҳитини янада ривожлантиришга, тадбиркорлик субъектлари учун давлат харидларига тенг эркинлик яратиш, давлат секторини оптимал муддатларда товарлар (ишлар, хизматлар) билан самарали таъминлайди. Шунингдек, мамлакатда қулай инвестицион муҳитни шакллантириш     жараёнини давом эттириб, халқаро рейтингларда Ўзбекистон кўрсаткичларини яхшилашга хизмат қилади.

Ф.РАҲМОНҚУЛОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мен тадбиркор бўлмоқчиман

Тадбиркорлик қилиш учун яратилган шарт-шароит халқимизга берилган катта имтиёз бўлди. Тадбиркорликнинг қайси соҳасига қўл урманг, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan