Бош саҳифа / Сиёсат / Давлат фуқаролик хизматчилари ўқув соати

Давлат фуқаролик хизматчилари ўқув соати

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифий ўқув соати ташкил этилди, дея хабар беради вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Унда Сурхондарё вилояти, шаҳар ва туман ҳокимликлари студиясидан секторлар раҳбарлари, ҳокимликлар ходимлари, алоқадор бошқарма ва уларнинг ҳудудий бўлимлари бошлиқлари ҳам иштирок этди.

Ўқув соатида маърузачилар Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига қилган Мурожаатномасидаги долзарб масалалар шарҳи, Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини самарали амалга ошириш йўллари, Халқаро майдонда содир бўлаётган сиёсий жараёнлар ва уларнинг Ўзбекистонга таъсири ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ялпи мажлисда…

6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Ялпи …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan