Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Давлат дастури — амалда

Давлат дастури — амалда

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган ишларнинг натижасини Ангор тумани мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурига асосан туманнинг саноат ва экспорт салоҳиятини оширишга доир вазифалар комплекси мавжуд. Шу асосда, туманда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.  2017 йилда ҳудудда жами 121 лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, 1351 та иш ўрни яратилиши белгиланган. Жорий йилнинг шу даврига қадар 83 та лойиҳа амалга оширилиб, 361 та янги иш ўрни яратилди.

“Huashen silk worm pro” қўшма корхонаси фаолияти бунга мисол бўла олади. Ушбу ипак қуртини қайта ишлашга ихтисослашган корхонада 73 та иш ўрни яратилди.

— “Ангор голд фрутис” агрофирмасида 530 гектар майдонда интенсив боғ, 2500 тонна сиғимли совуткич, 3000 тонна мева ва сабзавотни тезкор усулда музлатиш лойиҳаси 2017 йилнинг 4-чорагида амалга оширилиши белгиланган, — дейди туман иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи Жаҳонгир Усмонов.

Давлат дастури ижроси доирасида аҳолининг бандлигини таъминлаш, ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш асосий мақсад қилиб белгиланган.

Наргиза РАҲМАТУЛЛАЕВА,
Журналист

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Талабага имтиёзли кредит

Ҳар ҳафта кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ўтказилаётган мулоқотларда вилоят ҳокими Тўра …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE