Бош саҳифа / Сиёсат / Дастурий вазифалар масъулияти

Дастурий вазифалар масъулияти

Юртимизда фаолият кўрсатаётган сиёсий партиялар орасида тадбиркор ва ишбилармонлар ҳаракати — O`zLiDeP энг ёши ҳисобланиб, ўтган 15 йил мобайнида ўзининг нуфузи ва етарлича электоратига эга бўлди.

Партиямиз тадбиркорларнинг эркин фаолият юритишини таъминлаш, шу билан бирга мамлакатнинг миллий манфаатлари ва тараққиётининг стратегик истиқболларига хизмат қиладиган бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуриш бўйича ҳаракат дастурларини ҳаётга изчил татбиқ этиб келаяпти.

Партиямизнинг вилоят Кенгашига ҳозирги кунда 34 минг нафар аъзо бирлашган. Корхона, ташкилот, муассасалар, фермер хўжаликлари, кичик ва ўрта бизнес субъектларида 666 та бошланғич партия ташкилоти дастурий вазифаларни ижро этишда фаоллик кўрсатишаётир. Аъзоларимиз сафи йил сайин ортиб бораяпти. Масалан, биргина жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида 7 минг нафар киши сафимизга қўшилди. Жойларда 20 та бошланғич партия ташкилоти тузилди.

Тадбиркорлар манфаатини ҳимоя қилиш ҳамда дастурий вазифаларни амалга ошириш учун партиямиз етарли имкониятга эга. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 3 нафар, халқ депутатлари вилоят Кенгашида 22 нафар, шаҳар ва туманлар Кенгашларида 131 нафар депутатимиз фаолият кўрсатаяпти.

Партия олдида турган мақсад ва вазифаларни самарали амалга оширишда “Ёшлар қаноти” ва “Аёллар қаноти” фаолияти алоҳида ўрин тутади. Бугунги кунда партиямиз аъзоларининг 42 фоизини ёшлар ташкил этаяпти. Партия томонидан ёшларга оид ўндан ортиқ лойиҳалар жорий этилган. “Ёшлар қаноти” томонидан “Ёш мулкдор — юрт таянчи”, “Хавфсиз интернет”, “Ёш фермер”, “Янги авлод кадрлари” лойиҳалари амалга оширилмоқда. “Ёшлар келажагимиз”, “Ҳар бир оила тадбиркор” Давлат дастурлари бўйича жорий йилнинг 9 ойида партиянинг вилоят, туман Кенгашлари депутатлик гуруҳлари аъзолари кўмагида 42 нафар ёшга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун банклардан 3 миллиард 659 миллион сўмлик имтиёзли кредит ажратилишига кўмаклашилди. Партия вакиллари аҳоли хонадонларига ташриф буюриб, тадбиркорлик фаолиятини бошлашга қизиқаётган уюшмаган ёшларга зарурий кўрсатмалар беришмоқда.

Партиямиз аъзоларининг 30 фоиздан ортиғи хотин-қизлардан иборат. Маҳаллий Кенгашларга 17 нафар аёл депутат этиб сайланган. Ўтган йиллар давомида партиянинг “Аёллар қаноти” томонидан бир қатор лойиҳалар амалга оширилди. Жумладан, “Соғлом оила — мустаҳкам оила” дастурига биноан хотин-қизларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳни камайтириш ва эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатларини ташвиқот қилиш билан бирга чекка ҳудудларда бепул тиббий кўриклар ташкил этиш ишлари амалга оширилди. “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида тадбиркорлик қилишга аҳд қилган хотин-қизларга 9 ой мобайнида молиявий муассасалардан 200 миллион сўмдан ортиқ кредит олишида амалий ёрдам берилди.

Жорий йилнинг ўтган ойлари мобайнида партия фаоллари, депутатлик гуруҳлари аъзолари билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида 45 марта сайёр қабул ўтказилди. Учрашувларда 228 та мурожаат тушган бўлса, уларнинг барчаси ижобий ҳал қилинди. “Обод қишлоқ” дастури ижроси юзасидан партия гуруҳи аъзолари 1318 та хонадонда бўлиб, 76 минг нафар аҳоли билан учрашди. Улардан тушган 327 та мурожаатнинг 53 фоизи ижобий ҳал этилди.

Бир сўз билан айтганда, ҳали олдимизда қилиниши зарур бўлган жуда кўп вазифалар турибди. Фурсатдан фойдаланиб партиядошларимизни O`zLiDeP ташкил этилганлигининг 15 йиллиги билан қутлар эканман, дастурий мақсад ва вазифаларни амалга оширишда уларга куч-қувват тилайман.

Алишер РЎЗИЕВ,
O`zLiDeP вилоят Кенгаши раиси
вазифасини бажарувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Судья фаолиятини баҳолаш тартиби қайта кўрилади

Жисмоний ва юридик шахсларни узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган кўплаб муаммоли масалалар ечими  Жумладан, Президентимизнинг …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan