Бош саҳифа / Жамият / Дастурхонлар кўрки

Дастурхонлар кўрки

Нонвойлик қадимий касб. Одамлар ҳамма замонларда ҳам нонвойлар меҳнатига эҳтиёж сезган. Айниқса, бугунги тезкор замонда хотин-қизларнинг ҳам эркаклар билан саноат корхоналарида, пахтазорларда, ижтимоий соҳада тенг ишлаётганлиги туфайли нонга бўлган талаб янада кучайган. Шу боис, юртимизнинг ҳар бир гўшасида замонавий нон тайёрлаш цехлари қурилиб, аҳолига сифатли нон ва нон маҳсулотлари етказиб берилаётир. Биргина вилоят маркази Термиз шаҳри ҳақида сўз юритадиган бўлсак, бундан чорак аср олдин шаҳарга келган киши тушдан кейин нон топишга қийналарди. Ҳозирда Термиз шаҳрида 30 дан зиёд иссиқ нон тайёрлаш корхоналари фаолият кўрсатаяпти. Бундан ташқари, шаҳарнинг ҳар гўшасида 3-4 тадан нонвойхоналар ишлаб турибди. Замонавий нон пишириш цехларида тажрибали нонвойлар билан бирга ёшлар меҳнат қилиб, нонвойлик сирларини чуқур ўзлаштирмоқдалар ва аҳоли талаб эҳтиёжидан келиб чиқиб булка нон, булочка, батон ва бошқа нон маҳсулотларини эл дастурхонига тортиқ этишаяпти.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE