Бош саҳифа / Жамият / Дарз кетган эътиқод

Дарз кетган эътиқод

Нотўғри ақида ва турли ёлғонлар билан зеб берилган даъватлар аста-секинлик билан инсонни ўз домига тортади, маънавиятининг жароҳатланиб боришига сабаб бўлади.

Музработ туманида истиқомат қилувчи Нодир Жумақулов ҳам ислом динини ўзига ниқоб қилиб олган нобакорларнинг ақлий ҳужуми таъсирида бўлди, дейиш мумкин. 1990 йилда туғилган, икки нафар фарзанднинг отаси Нодир аслида оқ-қорани танийдиган ёшда. Қолаверса, диний билимлар ёшлигида яқинлари томонидан берилган. Ибодатларини ўз вақтида, сокинлик билан бажариб юрарди. Аммо, пул топиш мақсадида хорижда бўлган кезлари орттирган танишлари унинг бўлмағур ғояларга қулоқ тутишига сабаб бўлди. Нодир Россия Федерациясига 2014 йилдан бери бориб, ишлаб келади. Тирикчилик, рўғзор ташвишларининг айби йўқ, албатта. Аммо у ишлаган жойдаги танишларининг эътиқодига дарз кетиб бўлган эди. Нодир Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг ҳам ана шу орттирган танишлари билан алоқани узмади. Масалан, шўрчилик Баҳодир исмли йигит, шунингдек, Аслиддин ҳамда Хидир исмли шахслар билан кечадиган суҳбатларда дин кўрсатмаларини мукаммал билиш учун ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланиш лозимлиги уқтирилган. Бунинг учун эса “одноклассники.ру” сайтидан саҳифа очиб беришган ва юборилган аудио, видео файлларни тинглаш, томоша қилиш, шунингдек, “лайк”лар босиш улар томонидан айтилган. “Ғўр бош ғурра орттиради”, деганларидек, нотўғри босилган қадам доим ташвиш келтиради.

Яхшиямки, Нодирнинг бундай қилмишларидан ҳуқуқ-тартибот идоралари тезлик билан хабар топишди ва унинг хатти-ҳаракатлари қонунда белгиланган тартибда чора кўрилиши учун маъмурий ишлар бўйича Музработ туман судига юборилди.

Абдулла МАҲМУДОВ,
ҳарбий хизматчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Одам савдоси – халқаро муаммо

Бугунги кунда одам савдосига қарши кураш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, балки кенг жамоатчиликнинг ҳам …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE