Бош саҳифа / Таълим / Дарслар янги мактабларда

Дарслар янги мактабларда

Термиз туманида қурилиш ва бунёдкорлик ишлари қизғин давом этмоқда. Бугун туман маркази —“Учқизил” қўрғонида бўлган киши янги уй-жойлар, маиший хизмат кўрсатиш объектлари, замонавий биноларни кўриб ҳаваси келади. Чунки “Учқизил” қўрғонида қурилиш ва ободонлаштириш кун сайин авж оляпти.

Тумандаги янги ташкил қилинган “Термиз” маҳалласи аҳолисининг фарзандлари 2019-2020 ўқув йили бошланиши арафасида қурувчилардан ажойиб совға қабул қилишди. Маҳалла ўғил-қизлари учун умумий қиймати 6,5 миллиард сўмдан иборат бўлган 540 ўринли замонавий мактаб биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Тажрибали бунёдкор Рустам Норҳамидов раҳбарлигидаги “Учқизил Бинокор Файз” МЧЖ қурувчилари ўқувчиларга кенг, шинам, ёруғ синфхоналарни қуриб бериш билан бирга мактабни энг сўнгги русумдаги парта, доска, китоб жавонлари ва бошқа мебель жиҳозлари билан ҳам таъминлашди. Очилиш маросимига ташриф буюрган туман ХТБ мутахассислари илм даргоҳини 35-умумтаълим мактаби, деб номлашди.

Шунингдек, тумандаги ат Термизий маҳалласида умумий қиймати 4,4 миллиард сўмлик 315 ўринли мактаб қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, “Қорахон” маҳалласидаги 23-, “Халқобод” маҳалласидаги 2-умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳам янги ўқув йилида 120 ўринли мактаб биноларида ўқишни бошлашди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Унутилмас учрашув

Анъанага айланиб келаётган “Устоз ва шогирдлар учрашуви” бу йил ҳар қачонгидан ҳам ўзгача руҳда ўтди. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE