Бош саҳифа / Жамият / Дарднинг келиши осон, аммо…

Дарднинг келиши осон, аммо…

Ҳозир 39 ёшдаман, Термиз шаҳрида истиқомат қиламан. Бундан бир йил олдин тўсатдан оғир дардга чалиндим. На таом ейишимда, на оромимда ҳаловат қолди.

2017 йил қиш фаслидамени вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси хирургия бўлимида операция қилишиб, ноиложликдан ичимга резина трубка қўйиб қўйишди. Кун сайин аҳволим оғирлашиб, дармонсиз бўлиб қолдим. Бир неча бор вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасива республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Сурхондарё филиалига мурожаат этдим. Афсуски, касалимни даволай оладиган нажоткор топилмади. Тошкентга бориб даволанишга эса имкониятим йўқ эди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи А. Норқобиловга бир неча бор ёрдам сўраб мурожаат қилдик. У кишининг тавсияси билан 2 ой олдин Новосибирск- дан Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмасига келганжарроҳ Акбар Ҳусанович Маҳмудовга учрашдик. Аввалига, Термиз шаҳар шифохонасида 8 кун даволандим. Лекин яна аҳволим ёмонлашди. Компьютер томографияси ва бошқа текширувлардан ўтганимдан сўнг эса танамда катта ҳосила борлиги аниқланди. Баъзан Яратган эгам айнан Термизга ўзга юртдан менга нажот беришга сабабчи қилиб, тиббиёт фанлари номзоди, халқаро фанлар академияси профессори, олий тоифали жарроҳ Акбар Маҳмудовни юборгандек туюлади. Чунки шу пайтгача қайси шифокорга учрамайлик, жўяли жавоб ололмасдик. А.Маҳмудов эса “Сизни 4-5 кун операцияга тайёрлаймиз ва албатта, олий тоифали онколог-жарроҳ Арслон Долибоев билан биргаликда бу дарддан халос этишга ҳаракат қиламиз”, дея умид берди.

Шу йилнинг 4 апрелида яна операция столига ётқизишди. Жарроҳлик амалиёти давомида катта ҳосиланинг талоқ, ошқозон ости бези ва чап буйрак устига ёпишганлигини аниқлашиб, ҳосила батамом олиб ташлашганини айтишди. Бирдан аҳволим яхшиланди.

Ана энди ҳаётнинг нақадар ширинлиги, гўзаллигини ҳис қилаяпман. Яшашга интилиш ва ҳавас уйғонди. Таомларнинг лаззатини сезаяпман.

Арслон Долибоев ҳам ёш бўлишига қарамай, ўзига ишонган, малакали жарроҳ экан. У киши менга операциягача ва ундан сўнг тез ва самарали таъсир кўрсатадиган муолажаларни қўллаб, тузалишимга сабабчи бўлди. Операциядан сўнг, вазифам энди тугади, деб беэтибор бўлмади. Аксинча, ҳозиргача аҳволимдан бохабар бўлиб, керакли муолажаларни қилиб бормоқда. Бу иккала шифокорлар ҳам билимли, ҳам фидойи, бемор кўнглига йўл топа оладиган меҳрибон инсонлар экан. Хасталигим сабабли жуда инжиқ ва жисмонан заиф бўлиб қолсамда, улар менга яхши муомалада бўлишди. Ахир бемор учун ширин сўз ҳам давода.

Менинг соғайишимга сабабчи бўлган нажоткор жарроҳлар А. Маҳмудов, А. Долибоев, С. Давлатов, анестезиолог Ш. Шоймуродов, жарроҳлик фельдшери Микан Шоназаров ва барча ҳамширалар, тозаликбонларга, шунингдек, даволанишим учун шароит ва имконият яратиб берган «Ўтан полвон» даволаш-ташхислаш маркази директори А. Менг- лиевга ҳамда Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Н. Хидаевга ўзим ва оилам номидан миннатдорчилик билдираман. Қўлларингиз дард кўрмасин азиз шифокорлар!

Нодира ЧЎТМАТОВА,
Термиз шаҳри

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan