Бош саҳифа / Жамият / Дардларга шифо – Омонхона

Дардларга шифо – Омонхона

Айтишларича, Соҳибқирон Амир Темурнинг лашкари Бойсун тоғлари жойлашган водийга келганда ҳолдан тойиб қолади.

Бунинг устига, аскарлар бирин-кетин касалликка чалинади. Сўнгра улар Омонхона булоғидаги сувдан ичиб, шу ердаги ғор салқинида тин олиб, яна асл ҳолига келган.

Ривоятлар ҳақиқатдан сўзлаши рост. Чунки бугун ҳам Бойсун тоғлари бағридан сизиб чиқаётган Омонхона булоғининг суви кўп  дардларга даво бўляпти.

Узоқ йиллик тарихга эга Омонхона қуюқ арчазорлар билан қопланган. Ушбу манзил географик муҳити, гўзал манзараси, баҳаволиги билан инсон руҳиятига ўзгача таъсир этади. Омонхона булоқ суви таркибида кремний кислотаси, темир, алюминий ва бошқа кўплаб микроэлементлар мавжудлиги аниқланган. Мутахассисларнинг фикрича, бундай витамин ва минералларга бой булоқ суви инсон танасини, айниқса, жигар, ўт пуфаги йўлларини даволаш хусусиятига эга. Айниқса, тананинг ички органларини ювишда Омонхона булоқ суви фойдали ва зарарсиздир.

Бу ерда Омонхона ғори ҳам мавжуд бўлиб, унинг баландлиги 3,5 метр, умумий майдони эса 60 квадрат метрни ташкил этади. Бу ғорда ғаройиб ҳодисани кузатиш мумкин. Яъни, саратоннинг чилласида ғор ичидаги ҳарорат 5-6 даража совуқ, қишда эса 20-22 даража илиқ бўлиб туради.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE