Бош саҳифа / Жамият / Дардга дармон бўлиш-бахт

Дардга дармон бўлиш-бахт

Донишмандларимиз “Ёшликда олинган билим тошга битилган нақшдир”, дея бежизга айтишмаган. Дарвоқе, мамлакатимизда келажак авлод таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратилаётгани замирида ибора мазмун-моҳияти акс этади.

Термиз тиббиёт коллежида ўқувчиларда фан сабоқлари билан бирга тиббиёт соҳасида бошланғич билим ва малакани шакллантириш ўқитувчилар зиммасига катта масъулият юклайди. Тиббиёт фанлари номзоди Янгибой Файзиев, пидеатрия фани ўқитувчиси Раҳматулло Норов, ҳамширалик фани катта ўқитувчиси Дилором Ҳақназарова, анотомия фани катта ўқитувчиси Эркин Пардаев, математика фани катта ўқитувчиси Инобат Ғаффарова сингари ўқитувчилар ўз билим ва тажрибаларини ёшларга бахшида этиб келишмоқда.

Бундан ташқари таълим муассасида ташкил этилаётган “Сенга жоним фидо, она Ватаним”, “Биз ёшлар — келажак бундёкорларимиз”, “Мустақил юрт фарзандларимиз”, “Иллат излаганга, иллатдир дунё”, “Гиёҳвандлик — миллат вабоси”, “Диний ақидапарастлик ва терроризм-жамият тараққиётига таҳдид”, “Одам савдоси — трансмиллий жиноят”, “Дардга дармон бўлиш — бахт”, “Мен севган қаҳрамон” мавзуларида ўтказилган тадбирлар, спорт мусобақалари, ёшларни баркамол, маънавиятли этиб тарбиялашда муҳим омил бўлмоқда. Жорий йилда ҳам маънавий-маърифий тадбир ва танловлар режасига алоҳида эътибор қаратганмиз.

Сарваржон БАРАТОВ,
Термиз тиббиёт коллежи ЁИ етакчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Uchovlonning to’rtinchisi

Ommaviy axborot vositalari odatda to‘rtinchi hokimiyat sifatida tilga olinadi. Jurnalistlar esa bevosita jamiyatda mavjud uch …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan