Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Дарахт эккан, ҳосил терар

Дарахт эккан, ҳосил терар

Маълумки, кўп йиллар давомида табиатни асраш ва дарахтларни кўпайтиришда бефарқ бўлиб, ноёб ўсимликлар ҳамда мевали дарахтларга эътибор бермадик. Натижада айрим мева навлари йўқолиб кетиш арафасида.

Академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий текшириш институтининг вилоятимиздаги шохобчаси жамоаси ҳар йили мевали ва манзарали дарахт кўчатларини етиштириб келмоқда. Жумладан, олма, нок, беҳи, олча, олхўри, анор, хурмо, узум, лимон, ёнғоқ, бодом сингари ҳар хил манзарали дарахт ва гул кўчатлари етиштирилаётир.

2017 йил жамоа яна бир янгилик устида илмий иш олиб бориб, Америка пекан ёнғоғининг 10 хил нави кўчатини тайёрлади. Вилоятимизнинг самарадорлиги паст ва тоғ олди ҳудудларига эса ушбу мос ёнғоқни танлаб экишга тавсия берилди. Юртимизда баҳор эшик қоқмоқда. Ҳадемай, далаларда иш қайнайди, экин-тикин бошланади. Фермер хўжалик раҳбарларига, дехқонларга яна бир бор эслатишимиз жоизки, баҳор ойларида яшил табиатни асраш ҳамда боғ-роғларни кўпайтириш, келгуси ёш авлодга ўз меросингизни қолдириш мақсадида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишни унутманг. Дарахтлар — бу юртга чирой, меваси бозорларга барака, боғбонга мўмай даромад эканлигини ҳис этиб, бир қарич бўш жой бўлса ҳам мевали ва манзарали дарахтлар эксак, чор-атроф гўзаллашади, нафас олаётган ҳавомиз янада тозаради.

Неъматулло
АСТОНАҚУЛОВ,
академик М.Мирзаев номидаги
БУ ва ВИТИ Сурхондарё илмий-
тажриба станцияси илмий ходими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хирмон тўлиб тўкилди дон…

Воҳамиз ғаллакорлари давлатга ғалла сотиш шартномавий режасини ошириб бажаришди. Қабул масканларига бугунгача 289,9 минг ўрнига …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan