Бош саҳифа / Иқтисодиёт / ДАЛИЛ ВА РАҚАМЛАР

ДАЛИЛ ВА РАҚАМЛАР

Мамлакатимиз ташқи савдо айланмаси 20 миллиард АҚШ долларидан ошди, деб хабар беради “Халқ сўзи” газетаси. 2018 йилнинг январь — август ойлари якунларига кўра, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 20,6 миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,5 фоиз ўсишга эришилди.

Давлат статистика қўмитасидан маълум қилишларича, жумладан, экспорт ҳажми 8,6 миллиард долларга, импорт миқдори 12 миллиард долларга етди.

Таҳлилларга қараганда, шу йилнинг саккиз ойида Ҳамдўстлик давлатларининг улуши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,6 фоиз ошиб, 38,8 фоизни ташкил этди. Бу юртимизда таш қи савдони қўллаб-қувватлаш, айниқса, МДҲ мамлакатлари билан ушбу йўналишдаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган амалий чоралар натижасидир.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Воҳанинг экспорт салоҳияти

Вилоятимиздаги экспортёр корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан навбатдаги учрашув ўтказилди. Ўтган ҳафта вилоят ҳокими …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan