Бош саҳифа / Жамият / Дактилоскопик экспертиза ҳақида биласизми?

Дактилоскопик экспертиза ҳақида биласизми?

Ҳар қандай вазиятда жиноятни зудлик билан очиш, жиноят содир этган шахсни тезда аниқлаш муҳим.

Бундай ҳолларда ички ишлар ходимлари жиноятларни очиш ва тергов қилишда илмий методлар ва техник воситалардан унумли фойдаланади. Ушбу восита ва методлар криминалистикада жиноят содир этган шахсларни аниқлаш ва қидиришни янада самаралироқ бўлишига имкон беради. Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан жиноятчини фош қилиш учун турли излар ва ашёвий далиллар, жумладан, ҳодиса содир бўлган жойларни кўздан кечиришда аниқланадиган қўл бармоқ изларидан унумли фойдаланилади.

Қўл бармоқ излари муҳим қидирув материали ҳисобланади. Улар ёрдамида жиноятларни содир этишда гумон қилинувчи шахсларни аниқлаш ва текширишга йўналтирилган бир қатор тадбирлар мажмуасини амалга оширишга имкон яратади. Папилляр нақшларнинг яққол ифодаланган индивидуаллиги (алоҳидалиги) шахсларни криминалистик айнанлигини аниқлашнинг ўта муҳим хусусияти ҳисобланади.

Дактилоскопия нақшлари шахсларни криминалистиканинг инсон тери айнанлигини аниқлаш учун солиштириш, жиноятчиларни рўйхатга олиш ва қидириш мақсадида ўрганадиган ва текширадиган соҳадир. Жиноятчиликка қарши курашда монодактилоскопик ҳисоблар самарали восита ҳисобланади. Ушбу турдаги ҳисоблар ёрдамида қўл бармоқлари папилляр нақшлари бўйича шахсларни идентификация қилиш мақсадидаги текширувлар ва шахси номаълум шахс (мурда)ларнинг шахсини аниқлаш амалга оширилади. Дактилоскопик экспертизаларнинг сифатли ўтказилишини таъминлашда компьютер технологияларидан фойдаланиш катта самара бермоқда.

Мазкур компьютер технологиялари эксперт-криминалистика хизмати фаолиятида изларни АДИТ (автоматлаштирилган дактилоскопик информацион тизим)га тезкор равишда киритиш, папилляр чизиқлар тасвирларини, уларга кимёвий моддалар билан ишлов бермасдан принтердан чиқариш, мураккаб изларга тез ишлов бериш каби вазифаларни бажаришда қўлланилмоқда. Бу эса мутахассисларнинг иш вақтини тежайди, экспертларнинг тезкор ҳаракатчанлигини оширади, эксперт-криминалистика хизматининг иш самарадорлигини юксалтиради. Масалан, кўрилаётган бирон-бир жиноят иши бўйича жабрланувчининг шахси номаълум бўлиб, терговнинг бошланғич даврида аниқланмаган бўлса, уни қўл ва бармоқ излари бўйича дактилокарта тузилади ва рўйхатга олинади. Дактилокартада ташқи қиёфа белгилари, айрим кўзга ташланадиган белгилар кўрсатилади. Ҳозирги кунда ИИВ Ахборот маркази ёки Эксперт-криминалистика хизматида мавжуд “АДИТ–ПАПИЛОН” ва “АДИТ–СОНДА” автоматлаштирилган компьютер дастурий тизимидан фойдаланиб, унинг шахси аниқланади. Ахборот маркази ёки криминалистик ҳисоблар (жумладан, автоматлаштирилган идентификацион тизим) маълумотлари асосида бедарак йўқолганларнинг шахслари таққосланиши ҳам яхши самара беради.

Тажрибаларда текширилган энг самарали тизимлардан бири “СОНДА–ПЛЮС” Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг барча марказий ва ўрта бўғин эксперт-криминалистика хизматларида ўрнатилган.

Садоқат НУРУМБЕТОВА,
Эркин ХАЙДАРОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қўриқлашда нима гап?

Шаҳардаги ресторанларда қўриқлаш пункти орқали “ташвиш” сигнали ўрнатилган бўлса, нохуш ҳолатда, масъул ходим “ташвиш” тугмасини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE