Бош саҳифа / Таълим / Даҳоларни замон тарбиялайди

Даҳоларни замон тарбиялайди

Кўплаб касбдошларим ҳозирги ёшларнинг лоқайдлиги, кўп китоб ўқимаслиги, жиззакилиги ва тарбияси оғирлигидан нолишади.

Яқинда давлатимиз раҳбарининг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш борасида имзолаган фармойишлари мени ҳам она, ҳам ўқитувчи сифатида таъсирлантирди.

 Бундай қарорнинг ёшлар ҳаётига чуқур кириб боришида биз ўқитувчиларнинг роли ниҳоятда муҳим. Ўқувчиларимга шунчаки китоб ўқинг, деган мурожаатдан кўра, ўзгача ёндошув билан бу қарор моҳиятини тушунтиришни лозим, деб топдим.

 Табиийки, ўқувчиларнинг ҳаммасида ҳам севган китоби бўлмаслиги мумкин. Кўп ўтмай қўлига китоб ушлашни хушламайдиган ўқувчиларнинг китоб совға қилиш учун, аввало, уни ўзи ўқишга киришиб кетганини кўриб, изланишларим бесамар кетмаганини англадим. Шундай экан, ҳар биримиз ўз касбимиз доирасида ёшларга китоб ўқишни турли тадбирлар орқали ўргатсак, албатта, маънавиятли инсонлар етишиб чиқади. Чунки даҳоларни замон тарбиялайди.

Насиба Рустамова,
Шўрчи туманидаги 36-мактаб ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбий ўқув қуроллар

улардан фойдаланишни ўқувчилар ҳам ўрганади Вилоят мудофаа ишлари бошқармасида мактаб ва касб-ҳунар коллежларининг чақирувга қадар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan