Бош саҳифа / Спорт / Дадил қадам ташланг соғлом ҳаёт сари

Дадил қадам ташланг соғлом ҳаёт сари

Семизлик тана учун ҳамиша ортиқча юк, ақл учун кераксиз ташвиш. Бежиз халқимиз семизликни қўй кўтарар, демайди.  Фанда инсон организмидаги ортиқча вазн ҳам турли хил касалликларга олиб келиши аниқланган. Ёғли маҳсулотлар, қовурилган овқатлар, энергетик ичимликлар, кўп туз қўшилган озиқ-овқат маҳсулотларини доимий тарзда истеъмол қилиб юриш ҳам семизлик ривожланишига олиб келади ва бу инсон саломатлиги учун фавқулодда хавфлидир.

Бугун оммавий спорт билан доимий шуғулланиш, тўғри овқатланиш тамойилларига риоя қилиш, хусусан таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва ширинликларни, нон маҳсулотларини меъёридан ортиқ истеъмол қилмасликни, бир сўз билан айтганда, соғлом турмуш тарзини кундалик ҳаётимизга айлантиришимиз зарур эканлигини даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Айнан шунинг учун ҳам Президентимиз “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўгрисида”ги фармонга имзо чекди. Айнан мазкур фармон одамларни оммавий спортга жалб этиш жараёнини тезлаштирди.

Ўн минг қадам акциялари ўтказила бошланди, қайси ташкилот ёки корхона бўлишидан қатъий назар у ерда ишлаётган ходимларнинг вазн индекси, умуман саломатлиги билан қизиқиб, қайғура бошланди.

“Спортни сев, спорт билан яша!” спорт фестивалига старт берилиши ҳам шуамалий ҳаракатга ўтилганини билдиради. Бунда мактаб, маҳалла, туман, вилоят ва республика миқёсида оммавий спорт тадбирларини ўтказишда энг аввало, ҳар бир ҳудуднинг имкониятидан келиб чиқиб, ортиқча харажат талаб қилмайдиган спорт турлари танланди. Дастлабки ойда бадминтон, шахмат-шашка, волейбол, баскетбол, мини футбол каби спортнинг 6 йўналишида мусобақалар бошланди. Мазкур тадбирлардан кўзланган яна бир мақсад бор. У ҳам бўлса, ҳудудлардаги истеъдодли, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ва келгусида миллий терма жамоаларга қабул қилишга қаратилган. Ушбу спорт тадбирларида 7 ёшдан 70 ёшгача фуқаролар қамраб олинади. 

— Соғломлаштириш бизда аллақачон бошлаб юборилди, — дейди O’zLidep вилоят Кенгаши бош ҳисобчиси Одил Тўрақулов. – Жамоамиз билан соғлом турмуш тарзига амал қилиш, ортиқча вазндан холос бўлиш мақсадида биринчи навбатда тарози сотиб олинди. Ходимларнинг бўй узунлиги, вазни мунтазам назоратдан ўтказилиб, соғлом бўлиш учун нималарга амал қилиш кераклиги уқтирилаяпти. Ишхонамизда ҳам, уйда оилам даврасида спорт машғулотларини, бадантарбия машқларини бажаришга киришганмиз. Аввало, овқатланиш режимини жойига қўйдик. Масалан, кечки пайт енгилроқ тановул қилишни одатга киритдик. Аёлим ҳам, тўртта фарзандим ҳам мен билан бирга эрта тонгдан бадантарбия машғулотларини бажаришяпти. Оиламдагилар соғлом бўлса, ҳам хотиржамман, ҳам ишимда унум бўлади. Қисқа фурсатда икки килограмга озишга эришдим.

Фармонда аҳолининг соғлом турмуш тарзига амал қилишини, яъни  аҳолини кунлик юриш ва югуришини  “Соғлом турмуш тарзи” платформаси орқали назорат қилиш ва рағбатлантириб бориш ҳам назарда тутилган.

Соғлом бўлиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш бу — ҳаётга дадил қадам ташлаш учун бир имкониятдир. Демак, ундан ўз ўрнида фойдаланиш ҳар биримизнинг ўз қўлимизда.

Адолат МЎМИНОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Har bir yigitning uyida oti bo‘lsin”

‘‘Ot qadrini qaydan bilsin, ot minmagan erkaklar’’, deganida xonanda Toshpo‘lat Matkarimov nechog‘lik haq bo‘lganini bugun …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan